Мирзиëев ўқитувчи обрўсини прокурордан баланд қилмоқчи
Беш йил халқ таълими вазири бўлган Улуғбек Иноятов 20 июнь куни ишдан олинди. Ўрнига Инновацион ривожланиш вазирлиги мулозими Шерзод Шерматов келди.
Вазирнинг учта ўринбосари – Қодирбой Бектурдиев, Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев ҳам ишдан кетди. 21 июнь куни йиғилиш ўтказган бош вазир Халқ таълим вазирлиги мулозимларининг ишдан олинишини президентнинг ўқитувчилар обрўсини оширишга астойдил аҳд қилгани билан изоҳлаган. Абдулла Арипов ўқитувчилар мажбурий меҳнати «жарроҳлик йўли билан» бартараф қилинишини айтган.
Ишдан олинган Улуғбек Иноятов даврида ўқитувчилар касбларига хос бўлмаган кўча тозалаш, пахта териш каби ишларга жалб этилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида қурила бошлаган коллежлар ёпилиб, мактаблар қайтадан 11 йиллик эски тизимга қайтарилди.
«Энди эса 20 йилда олдга юрмаган шалдироқ эски аравани судраш навбати Шерзод Шерматовга тегди», дейди рассом Туз ўз скептик мажозини ҳажвий расм тарзиида акс эттираркан.
Рассом Туз
Eltuz.com