Шоира Зулфия Мўминова Интернетни заҳарли аждарга ўхшатди
Таниқли ўзбек шоираси 59 ёшли Зулфия Мўминова республика ТВси орқали ўқиб берган янги шеърида болани «дунёлардан бехабар оқ каптар»га, Интернетни эса «симидан заҳар оқаётган аждар»га ўхшатди.
Интернет деган аждар
Симидан оқар заҳар…
«Кел-кел!» деб имлар тузоқ
Қабр қазар, қазар чоҳ…
Минг-минг астағфируллоҳ,
Болага китоб беринг!
дейди шоира, жумладан, ўзининг янги шеърида. Воқеа Ўзбекистонда Интернетнинг секинлашуви, фейсбукнинг чекланиши, VPN дастурига тақиқлар пайдо бўлган даврга тўғри келди.
«VPNсиз фейсбукка кира олмаганим сабабини топгандекман. Бу шеърни ўқиган болада шеъриятга нисбатан комплекс пайдо бўлмайдими?» дея изоҳ ёзди Жонузоқ Халил исмли фейсбук юзери.
Шоиранинг Интернетда пайдо бўлган асари тармоқда ҳазил- мутойибага ҳам сабаб бўлмокда:
«Болага ҳар нарса берсангиз беринг, лекин Зулфияга ёғлиқ овқат берманг», дея ёзди Элдар Асанов.
Самарқандлик шоира Зулфия Мўминов 80-йилларда ўзининг «Оқ илон» шеъри билан мухлисларига танилганди.
У, шунингдек, «Ватан ташлаб кетмайди», «Бешикларни асрагин, дунё», «Ёнаётган аёл» каби шеърий тўпламлари муаллифидир.
Рассом Туз
Eltuz.com