Асосий мавзулар
23 октябр 2018

Россиянинг МГИМО филиали хавотири

Ўзбекистонда хорижнинг нуфузли университетлари филиаллари очилиши кўпчиликни қувонтиради. Ҳар ҳолда бу филиалларда таълим сифати, билим бериш даражаси маҳаллий олий ўқув юртларидагидан яхшироқ бўлади.

Аммо Россия президенти Владимир Путиннинг Тошкентга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистонда Москва давлат халқаро муносабатлар институти – машҳур МГИМОнинг филиали очилиши ҳақида битим имзолангани назаримизда аксариятимизни ҳушёрлантириши керак.

Ҳушёр тортишимизга эса сабаблар бисёр. Аввало, МГИМОнинг қандай олийгоҳ эканини соҳани тушунадиган кишилар яхши билади.

Яъники бу институт Россия ташқи сиёсатини юритувчи кадрлар тайёрлаб беради. Бундан ортгани ҳам Россиянинг бошқа идораларида ташқи алоқаларга оид масалалар билан шуғулланувчи кадрлар бўлиб етишади.

Ўз-ўзидан, бу институт битирувчилари Россия разведкасида алоҳида ўрин тутади.

Энди шу институт Ўзбекистонга кадрлар тайёрлаб бермоқчи.

Мана шунисидан ҳушёр тортмоғимиз даркор назаримизда. Эртага ташқи сиёсатимиз жилови Россия тайёрлаган кадрлар қўлида қолишидан хавфсирашимиз керак.

Унутмайлик, Россиядан табиатидан келиб чиқилса, у албатта бу институт талабаларидан ўзи учун айғоқчилар ясашга уриниб кўради.

Тўғри, бошқа соҳа одамларини ҳам ёллаш амалиёти бор. Лекин МГИМО талабалари айнан ташқи сиёсат кадрлари сифатида тайёрланишини ҳисобга олганда, уларни ёллаш руслар учун фойдалироқ бўлади.

Балки Ўзбекистон бу филиални битирганларни ташқи сиёсат идорасига яқинлаштирмайди, улардан бошқа идораларнинг халқаро алоқалар бўйича мутахассислари сифатида фойдаланар, деб ҳисоблайлик.

Хўш, бу идораларимизда давлат сири бўлмайдими?

Ўзбекистонда Россиянинг аграр соҳага ихтисослашган олийгоҳлари филиал очса яхши. Металл қотишмалари бўйича мутахассис тайёрлаб берса ҳам яхши.

Аммо ташқи сиёсат бўйича кадрларни тайёрлашни Россия институтига ишониб топширишни яна бир бор чуқур ўйлаб кўриш керак назаримизда.

Қолаверса, ўзимизда ташқи сиёсатимиз ва халқаро алоқалар учун кадрлаб тайёрлаб берувчи Ўзбекистон жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бор.

Биз, биринчи навбатда, мана шу университетнинг салоҳиятини юксалтириш йўлидан боришимиз керак.

Яхши кўринган ҳар қандай хўрак ҳам қопқонсиз эмаслигини эсдан чиқармайлик.

Сардор Азим
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 июл 2018
Совет ҳукумати синфийлик жамиятини йўқотиш, ҳамманинг тенглиги йўлида 70 йил сиёсат юритди. Ислом Каримов эса “Бизда ўта бойлар ҳам, ...
26 май 2016
Мақолада ёзилишича, Андижон вилоятида фермерлар ғўзага ишлов беришда катта тажриба тўплаган бўлиб, бугун бу куздаги мўл ҳосил гарови бўлиб ...
15 август 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солиҳ суҳбатининг давомида севимли аёли Ойдин хоним билан кечирган ҳаёти, бирга Исломни қабул ...
26 феврал 2018
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинганини расман тасдиқлади. 24 февраль куни прокуратура сайтида чоп ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...