Асосий мавзулар
16 январ 2019

Алишер Илҳомов: Ёмон ва жуда ёмондан бирини танлаш керак

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов фейсбук саҳифасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони
Баҳодир Тошматовга генерал-полковник унвонини бергани ҳақидаги хабарни бундай шарҳлади:

«Мудофаа вазирига генерал-лейтенант унвони берилиши каби кўринишидан арзимасдек бир хабарни ўзаро рақобатдаги икки гуруҳ, бир томондан Мирзиёев, бошқа томондан Иноятов-Абдуллаев бошқараётган тўдалар ўртасидаги кескинлашаётган кураш фонида кўриш керак. «Миромонич» оиласига қарши компромат тўплаган ДХХ раиси биринчи ўринбосари Жаҳонгир Эгамовнинг яқинда ҳибсга олинишига ҳам айни контекстда кўриб чиқиш қараш талаб этилади.

Кураш натижасини эҳтимол армиянинг кимнинг тарафига оғиши ҳал қилиши мумкин. Шу боис, Мирзиёев тезликда ҳарбийлар садоқатига эришиш чораларини кўрмоқда. Хуллас, унвон тарқатишдан ташқари шу кунларда у ҳарбийларга минглаб квартиралар бериш ва уларнинг фарзандлари ОЎЮларига кириши учун 700 та грант ажратиш тўғрисидаги иккита фармонни ҳам имзолади. Аскарлар орасидан обрў излаш учун яққол ҳаракат. Бу ёрдам берадими? Ахир вазирни унинг ўзи тайинлаганди-ку? Ўзига садоқатлисини танламаганмиди? Бунинг ҳаммаси шунчаки эмас. Миср ва Чилини унутмайлик, айни давлатларда юқори мансабларга кўтарилган генераллар ўзларини тайинлаганларга қарши фитна уюштиришган эди.

Кўринадики, ҳар иккала томон ҳам ўта коррупциялашган. Бироқ муайян фарқлар мавжуд: агар ҳокимиятни Иноятов-Абдуллаев тўдаси қўлга олса, у ҳолда янги “жаслиқ”ларни четлаб ўтиб бўлмайди. Агар Мирзиёев ғалаба қозонса, гарчи мамлакат мафиялашганича қолса-да, либераллашув томон айрим ўзгаришларга йўл очилади. Яъни ёмон ва жуда ёмонни – “гулаг+мафиялашган режим” ва шунчаки “мафиялашган режим”дан бирини танлашга тўғри келади».

Алишер Илҳомов
Фейсбукдаги саҳифасидан

Тағин ўқинг
8 апрел 2017
Стокголмда 8 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида швед полиция вакиллари 7 апрель куни машинани оломон устига ҳайдаб теракт содир ...
21 сентябр 2020
Германияга даволанишга олиб кетилиб, ўша ерда ўлган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг жасади 21 сентябрь куни Тошкентга олиб келиниб, ...
17 декабр 2015
Экспертларга кўра уларнинг асосини этник ўзбеклар, Ўзбекистон фуқаролари, аксарият Фарғона водийси, жумладан Ўш шаҳридан келганлар ташкил этади. Турли маълумотларга ...
24 июн 2022
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 2 нафар бола номаълум касаллик сабаб вафот этди. “Халқ сўзи” газетаси журналисти Фазлиддин Абиловнинг “Элтуз”га ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...