UzPoster
23 феврал 2019

Пойтахтни кўчириш – маъқул таклиф

​​Эврил Туроннинг пойтахтни Жиззахга кўчириш ҳақидаги таклифини кўпчилик кулги остига олди, кимдир пахта қўйиш сифатида баҳолади. Менга эса таклиф анча жўяли туюлди.

Пойтахт кўчириш феномени катта янгилик эмас — бошқа давлатлар тарихида кузатилган ҳолатдир. Узоққа бормайлик, Қозоғистон эски Оқмўла шаҳарчаси ўрнига янги Остона шаҳрини қуриб, пойтахтни унга кўчирди. Туркияда ҳам пойтахт Анқарага олиб ўтилган эди ўз вақтида. Узоқроқ ўтмишга қарайдиган бўлсак, Пётр I Санкт-Петербургни бунёд этиб, унга пойтахтни олиб ўтганини эслаш мумкин.

Пойтахт кўчирилиши бизга нима беради?

1) Йирик шаҳарлар сонининг кўпайишига олиб келади. Тараққиёт асоси йирик шаҳарлар эканлигини инобатга олсак, шунинг ўзиёқ катта ютуқ.

2) Тошкент маданият маркази бўлиб қолса, сиёсат янги ташкил этиладиган ёки қайта қуриладиган бирорта шаҳарга кўчирилса, бу яшаш шароити юқори бўлган шаҳарлар сони битта эмас, иккита бўлади дегани. Яъни чироқ-газ ўчмайдиган, интернет узилиб қолмайдиган, миллионлаб одамларни сиғдирадиган иккита бирлик бўлади, катта-кичик компаниялар маҳсулот ва хизмат сотиши учун иккита катта бозор бўлади.

3) Тошкентга миграция босими камаяди, яъни чекка ҳудудлардан кўчиб келадиган фуқаролар битта эмас, иккита шаҳарга кўчади, ҳукумат қўрқадиган хаёлий коллапс эҳтимоли йўққа чиқади.

4) Давлат бир янгиланиб олади — жиддий ўзгаришлардан кейин омадсизликларни унутиб, янги ютуқларга интилишга сабаб бўлади.

Албатта, балки бу натижаларга эришишнинг осонроқ йўллари бордир, масалан, аҳолининг кўпчилигини пойтахтга кўчириш ёки бўлмаса, бир-иккита йирик шаҳарни янада йириклаштириш. Энди уёғини иқтисодчиларга қўйиб бераман, юқоридаги ҳаваскорона фикрларим билан чекланаман ва ҳар доимгидай абсолют ҳақиқатга даъво қилмайман.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
25 август 2016
Ўзбекистондаги барча нашрларда спортчиларимизнинг Риодаги Олимпиададан Ватанга қайтиб келишига бағишланган мақолалар эълон қилинди. Албатта, Ўзбекистон спортчиларининг Олимпиададаги ғалабалари халқимизни ...
20 март 2023
Устоз рассом Вячеслав ака Охунов Тошкентдан Америкага етиб келди. Нью-Йорк жанубий шарқида жойлашган Куинс маҳалласидаги Кеннеди аэропорти деворига ишланган ...
26 июн 2020
Ўзбек президенти Москвага бориб таъзим бажо келтирди. Тошкент ва Хивани босиб олган ишғолчилар рамзи бўлган георгий латтасини кўкрагига осди. ...
18 ноябр 2016
Ўзини аввалига Сабрина деб таништирган 22 яшар Ўзбекистон ватандоши Муштарий. С дугонаси асли озарбайжонлик 23 яшар Латифа Мамедова билан ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...