Асосий мавзулар
27 феврал 2019

«Браво»чилар тарафдоримасман, аммо цензурага қаршиман

«Ўзбекконцерт» «Браво» ва Ҳалиманинг лицензияларини бекор қилибди. Ҳечқиси йўқ, «Ўзбекконцерт»нинг 3-4 та тадбирида бепул қатнашиб беришса, секингина ҳеч кимга эълон қилмай қайтариб беришади. Бу майли, лекин «Ўзбекконцерт» кўпчиликдан лицензияни тортиб олганда «маънавий қадриятларга ёт бўлган хатти- харакатлари» деган ибора билан асослайди. Хўп, унда бу маънавият деганингиз қанақадир нормалаштирилган, стандартлаштирилганми ўзи? Нима зиду нима мослиги рўйхати борми? Агар лицензияни тортиб олишга келтирилаётган сабаб конкретланмаган бўлса, унда маънавиятга зид мезонни хоҳлаган нарсага ишлатиш мумкин.

Майли, тортиб олишди. Мен эмоционал тарафдан буни қўллаб-қувватлайман. Лекин бу цензура. Қип-қизил цензура. Энг ёмони, мана шундай қўрқинчли ибораларни келтириб, лицензияси олинаётган артистларга бир-икки ойдан сўнг «маънавиятимизга зид бўлган палончига лицензия қайтарилди», дейилмайди. Бу эса иккиюзламачилик. Ҳаммага реклама қилиб олиб ташлаб, қайта секингина бериш шунчаки иккиюзламачилик.

Халқ шунақа концертларга тушяптими, кўряптими? Кўряпти. Бас қилинглар юксак маънавият деб бақиришни. Хафа бўлманглар, мана бизнинг маънавият, менталитет. Мана, браво. Биз ўзимиз ўйлагандек пок-покиза бўлганимизда ўша концертга ҳеч ким тушмасди. Ва етар ҳаммани бир хил маънавиятга тиқиш. Ҳамманинг ўз маънавияти бор. У умумий бўла олмайди. У фикция. Йўқ нарса. Минг кишидан сўранг маънавият нима деб, минг хил жавоб оласиз. Шундай экан, бу фақат индивидуаллик. Қачон қутуламиз бу пуфак, примитив ва кулгули идеологиядан?!

PS. «Браво»чилар тарафдори эмасман. Мен учун бу паст сорт юмор. Мен кўрмайман ҳам, куймайман ҳам. Лекин цензурага ҳам қаршиман.

Нозим Сафаров
блогер-шоумен

Тағин ўқинг
20 сентябр 2019
Непотизм лотинча nepos сўзидан олинган бўлиб, унинг луғавий маъноси – “невара” ёки “жиян” деганидир. Аммо бу сўзнинг замонавий маъноси ...
14 апрел 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманида ўтказган видеоселектор йиғилишида кўча супуришга чиқарилгани ортидан «Камаз» ...
14 ноябр 2023
Президент фармони билан Президент администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умурзоқов Стратегик ислоҳотлар кенгашидан чиқарилди. Сардор Умрзоқов президент Шавкат Мирзиёев рахбар ...
13 июн 2022
Хавфсизлик хизматлари журналистларга баъзи мавзулардан қочиш ва айрим хабарларни ўчиртириш учун таҳдид қилади, қўрқитади ва босим ўтказади. Бу мақола ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...