Кўзқараш
22 апрел 2019

Қадимги туркларнинг браҳми ёзуви

Қадимги туркий тилнинг иккита асосий алифбоси бор — Ўрхун-Енисей (кўктурк, руник) ёзуви ҳамда уйғур алифбоси. Бизгача етиб келган матнларнинг мутлақ кўпчилиги мана шу икки алифбода ёзилган.

Аммо қадимги туркий тил учун бошқа ёзувлар ҳам ишлатилган. Парфян, сўғд, эстрангело (сурёнийчанинг несториан-диофизитлар ишлатган варианти) алифболари шулар жумласидандир.

Турк тилли матнларда энг кам қўлланган ва шу боис энг ноёб ҳисобланадиган ёзув эса браҳмидир. Браҳми қадимги ҳинд ёзувларидан бири бўлиб, ундан будда динига эътиқод қилувчилар фойдаланган.

Браҳми алифбоси ёрдамида ёзилган туркча манбаларни топиш ниҳоятда қийинлиги баробарида улар бўйича тадқиқотлар ҳам деярли йўқ. Бир-иккита мақолани айтмаса. Буни қарангки, олис Калгарида (https://en.wikipedia.org/wiki/Calgary) 1981 йили браҳми ёзуви бўйича магистрлик диссертацияси ҳимоя қилинган экан. Шу диссертациянинг 84–121-бетлари қадимги туркий тил учун ишлатилган браҳми ёзувига бағишланади. Ўзбекистон, Қозоғистон ёки Туркия қолиб, олис Канадада шу мавзуни кимдир ўргангани диққатга сазовор.

Хуллас, қизиқувчилар бўлса, ва албатта, инглиз тилидан муаммо бўлмаса, ўзбек тили тарихининг деярли номаълум бир жиҳати ёритилган сифатли илмий иш билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин. Тезисда Ўрта Осиёнинг бошқа қадимги тиллари, жумладан, тоҳар ва хўтан-сак тиллари ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
14 август 2018
Бугун eltuz.com сатирасида рассом Туз қирғиз-ўзбек чегарасидаги яширин туннелдан ўтишга мажбур бўлаётган келинлар муаммосини акс эттиради. Ота-онасини кўриш учун ...
22 июн 2020
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида 15 июнь куни очилган “Оқ кема” болалар оромгоҳи Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси бюджети, яъни ишчи-хизматчилар касаба ...
21 январ 2022
Азизларим мана хафта айланиб яна сиз билан ҳамсуҳбатман. Суҳбати чор анда  мазза бор дейишади. Каналга обуна бўлган дўстлар сони ...
13 август 2023
Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 12-13 август кунлари қовун сайли бўлиб ўтди. Хоразм вилояти қовун ва тарвуз экспорти бўйича 1-ўринда бормоқда. 2021 йилнинг дастлабки ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...