Кўзқараш
10 март 2020

Арипов 400 эски жой номини ўзгартирмоқчи

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда республика бўйича 300 дан зиёд қишлоқ ва маҳалланинг, 400 га яқин кўчанинг эски, советлар даврига хос ёки бирор мантиқсиз, тушунарсиз номи ҳалигача сақланиб қолаётгани танқид қилинди.

Қизиқ, қайси номлар? Менга қизиқ. Бундай номларни ими-жимида алмаштирмай эълон қилишларини, янаям яхшиси, шу аҳоли пунктларида яшайдиган аҳолининг фикри асосида алмаштиришларини хоҳлардим.

Топонимия муаммолари ҳақида менчалик кўп ва хўб ёзган бўлмаса керак. Канал очилганидан буён, ҳатто у очилишидан анча аввал бу муаммони кўтарганман. Тарихий жой номларини сақлаш тарихий қўлёзмаларни ё тарихий биноларни сақлашдай муҳим ва масъулиятли вазифадир.

Бу борадаги қарорлар тўппа-тўғри бўлганда ҳам ишни бюрократларга эмас, топонимистлар ва тилшуносларга, тарихчи ва этнографларга топшириш керак, деб ўйлайман.

Мафкурага йўғрилгани боис советча номларни сақлашдан маъни йўқдир балки (агар конкрет совет даврида қурилмаган бўлса).

Лекин эски номларни ўзгартиришда эҳтиёт бўлиш керак. “Мантиқсиз, тушунарсиз” деб баҳоланадиган жой номлари замирида одатда бирор тарихий воқелик ётади: уруғ номи, одат номи, анъанавий ном ва ҳоказо.

Буларни жиддий ўрганмай туриб, “Бахтобод”, “Гулистон”ларга алмаштириб ташлаш жиддий хато бўлади.

Эҳҳ, шунча ёзганим билан гапларим энг юқорига етиб бормаслигини биламан. Ҳеч бўлмаганда, обуначиларим мени эшитиб, бошқаларга етказишга ҳаракат қилса, гапирадиганлар кўпайса, балки ўзгариш бўлар.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
12 август 2019
«Толибон» ҳаракати раҳбарининг ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда ошиғич эҳтиром билан кутиб олингани расмий Қобул эътирозига сабаб ...
6 август 2018
Жўраев озод бўлган қафасда Пардаев пайдо бўлади! Асаби чатоқлар зални тарк этсин! рассом: Туз Eltuz.com 2015 йил 16 ноябрь
31 июл 2019
1 август куни Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари бошланади. Бу ҳашаки шпаргалкалар даври тугаб, улар ўрнига ...
2 март 2016
Швециянинг Сундсвалл шаҳрида ўтган аппеляция маҳкамасига кўра Обид Қори Назаров жонига қасд қилган тошкентлик ёлланма қотил Юрий Жуковскийга берилган ...
Блоглар
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...