Кўзқараш
2 июл 2020

Шоири қолмаган юрт…

6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги «Қизил кхмерлар» келганини, улар бутун мамлакат бўйлаб фашистик диктатура ўрнатиб, аҳолини қирғин қилаётганини эшитиб даҳшатга тушгандим. Ўсмирлик шууримдан эсимда қолгани – бутун бир мамлакатда шоир қолмаган экан. Кампучиядаги одамларнинг қувончу дардларини куйловчи булбуллари бўлган барча шоирларни ўлдириб юборишганди, мамлакатда бирорта ҳам шоир қолмаганди, мамлакатнинг виждони, эрки, келажаги ўлдирилганди…

Кейинроқ ўқиб билишимча, Пол Пот раҳбарлигидаги кхмерлар мамлакат аҳолисини оммавий қирғин қилишган, уларнинг зўравонликлари натижасида одамлар очарчиликдан ўлишган, мазкур фашистик режим уч миллиондан ортиқ кишининг ёстиғини қуритган. Кхмерлар ўзга фикрли, уларнинг ғояларидан бошқача эркин ўйлайдиган аҳолини душман деб эркаклар, аёллар, кексалар ва ҳатто болаларни ҳам аямай ўлдиришган. Машъум динсиз кхмерлар диктатураси даврида дехқонлар, ишчилар, бошқа касб эгалари, бошқа миллат вакиллари, барча дин пешволари бўлган роҳиблар, мусулмонлар, христианлар, шунингдек, рассом, ёзувчи, шоир ва журналистлар ҳамда юрт гуллари бўлмиш зиёлилар аёвсиз қирғинбарот қилинган.

Инсоният тарихини назардан ўтказар эканмиз, деярли барча замонларда чин шоирлар ҳамиша халқ манфаатлари томонида бўлишган. Оқибатда халқ дардини, оддий одамлар дардини ёзган, куйлаган шоирлар золим ҳукмдорлар томонидан қувғин қилинган, хўрланган, зўрланган, ҳатто қатл этилган. Лекин халқларнинг тарихида айнан ўша – юрти ва халқини чексиз ардоқлаган бошига қилич келса ҳам элим, юртим деган шоирларнинггина номлари асрлар оша сақланиб қолмоқда. Ўз даврининг адолат ва ҳалоллик куйчиси бўлган шоирлар, бахшилар, ижодкорлар ўз миллати, халқлари ва бутун инсониятнинг соф виждони бўлишган, чиндан ҳам улар мангуликка дахлдордирлар.

Аммо бундай юксак даражадаги эл-юрт шоири бўлиш жуда қийин, юки оғир, зил-замбил. Чунки ҳамма даврларда ҳам уларнинг бошларида ҳукмдорларнинг қиличи ўйнаб турган. Сир эмаски, оғир дамларда шоирлар ҳам иккига бўлиниб кетган. Баъзи шоирлар замона зайлига қараб гарданларига қўйилган юкни  кўтара олмай, адолат қаршисида қадди букилиб, сарой шоирларига айланишган. Улар умрларини золим ҳукмдорларини кўкларга кўтариб мақтаб, сиғиниб, эл назаридан қолиб, сарой шоири номини олиб ҳаётини «иссиқ кўрпада» ўтказишган. Эл-юрт ҳам бундай шоирларни ҳукмдори билан бирга тезда унутиб юборади. Адолатпарвар, фидойи шоирлар номи эса уларнинг ижод маҳсуллари бирга бугун ҳам, келажакда ҳам одамлар орасида ардоқланиб мангу яшайверади.

Юртимизда собиқ иттифоқ даврининг сўнгги йилларида Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ва Омон Матжонларни ўша даврда халқ орасида энг таниқли ўзбек шоирлари сифатида ёшу қари жуда яхши биларди. Кўча-куйларда ҳам одамлардан юртимиз шоирлари ҳақида сўрасангиз, биринчи галда учовлон шоирнинг номини тилга олиб ардоқларди, кўпчилик ёшу қари уларнинг ижод хазинасидан шеърларни шартта ёддан ўқиб ташлар эдилар.  Уларгача ҳам қалами ўткир шоирлар жуда кўп эди. Ҳа, ҳа, одамлар шоирларни, шеърларни ардоқларди.

Юртимиз мустақилликка эришгач, озод диёримиз куйчиси сифатида Муҳаммад Юсуф эл-юртга танилди. Унинг оддий сўзлардан қуйилган жавоҳир каби мисралари халқимиз дилини ром этди.

Мана, ҳурликка эришилганидан сўнг орадан салкам ўттиз йил ҳам ўтяпти. Кўчага чиқинг, одамлардан сўранг, эл-юрт, халқимиз тан олиб, севиб ардоқлайдиган, сўрашингиз биланоқ дарров номини тилга оладиган шоиримиз борми, бугунги кунда? Халқимиз дардини куйлаётган шоир қани? Борми ўзи?! Нега…

Ҳайрат
андижонлик муаллиф тахаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 декабр 2016
«Халқ билан фикрлашган одам кам бўлмайди», дея мулоҳаза қилди «Ўзбекистон овози» газетаси (13.12) сайланган президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилни ...
23 март 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Ўзбек ёзувчиси Нурали Қобул билан ҳам Москвада (яқинроқ) танишдик. Жуда табассумчан йигит эди. Инсонлар билан ...
1 сентябр 2022
Кўплаб шов-шувли ишларда адвокатлик қилган ҳуқуқшунос Умид Давлатов 1 сентябр куни 42 ëшида Тошкентдаги касалхонада оламдан ўтди. Юрак қон-томир ...
18 январ 2021
2020 йил 16 март куни Фарғона вилоятининг Қува туманида яшовчи 18 яшар Розияхон Содиқова Фарғона шаҳрида ўғирлаб кетилганини «Элтуз»га ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...