Кўзқараш
18 август 2020

Тушимга коронавирус кирибди…

Тушимга коронавирус кирибди. Беморликка гумон қилинаётганлар тест топшираётган каттагина хонада эканман. Ўзим соғлом эканман аммо.

Менгаям вирус юқмасин деб тезликда хонани тарк этдим ва уйғондим. Битта кўрпачани буклаб болиш қилиб, палос тўшалган полда ухлаб қолган эканман.

Кеча росаям чарчагандим. Кечроқ сувдан қайтгач, қаттиқ чарчаганимдан ҳатто жой солишга эриниб, ёнбошлаб ётган жойимда ухлаб қолибман.

Тушимга тождор ўлат кирибди. Вирус менгаям бурнимдан кириб юқмасин, деб тезликда уйғондим.

Уйғонгач, нафас олишимга диққат қилдим: бурнимдан равон нафас оляпман, томоқда қирилиш йўқ, хонтахта устидаги олмалардан бирини ҳидладим- хушбўй.

Барибир эҳтиёткорлик керак: битта пиёзни косага тўғраб роса ҳидладим.

Сўнг яна ухладим. Тагимга кўрпача солишга ҳафсала қилмадим.

Қуруқ полда ётиш бўғимларни даволайди.

Тонг бешда уйғонибман.

Далага жўнадим. Боғим ва мошимга сув кираётганди, шулардан хабар олдим. Яланг оёқ сувга тушиб, сув бузган жўякларни тўғриладим.

Оёқ оғриқман, эрталабдан сувга тушиш зарар, деб ўйладим. Лекин тиззамдан сув ва лойга ботиб ишимни қилавердим.

Боғим ва далада анча ишладим.

Соат саккизга яқин уйга келиб янчиган ловиямни қопладим.

Бошқа ишлар ҳам қилдим.

Чарчадим.

Даладан қайтишда йўлда бир дона сомса олгандим, шуни аччиқ қалампирга қўшиб едим. Асалчой ҳам ичдим.

Интернетни ёқиб, хабарларни ўқидим.

Буларусда нима бўляпти экан, деб ўйладим. Беларусга оид янги хабарларни қидирдим.

Қайси мамлакатда бўлмасин, диктаторнинг ҳокимиятдан кетиши мени севинтиради.

Демак, эрталабдан кўп ишларни битирдим. Айни дамда чўзилиб ётибман. Назаримда, эрталабдан анча ишларни эпласам-да, ҳеч иш қилмаганга ўхшайман. Дангасаман деб ўйлаяпман. Бир оз дам олиб яна далага, боғимга жўнайман. Иш кўп.

Ёзувчи Раҳимжон Раҳмат ҳикояларидан

Тағин ўқинг
17 октябр 2018
Москванинг Якиманка туманидаги хиёбонга ўрнатилган, 16 октябрь куни очилиши кутилган Ислом Каримов ҳайкали эртаси куни ҳам очилмади. Якиманка тумани ...
9 август 2018
«- Бегжонов! Охирги марта қайтараман, чиқар қўлингни! Ҳозир войсковойларни чақираман! Ўзингнинг ҳам, камерадаги сафдошларингнинг ҳам дабдаласини чиқаришади, тушундингми!? Йигитларга ...
19 феврал 2024
Қашқадарё ва Сирдарë вилоятларида Индорама Агро хорижий компаниясига 70 миллион доллар кредит ажратган Европа таррақиёт банки устидан компания ишчилари ...
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб олмаганда Ўрта Осиё қолоқлигича ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...