Асосий мавзулар
25 июн 2021

TV ALC архивидан: Юлдуз Усмонова билан суҳбат

Техник сабабларга кўра, бугун жума ваъзи эфирга узатилмайди. Аммо азиз муштарийлар учун бир пайтлар Урганчдаги мен ишлаган ТВ АЛС да намойиш қилинган суҳбатни архивдан топиб тақдим қилмоқчиман.

1994 йилдан то 1999 йилгача Урганчдаги мустақил телелеканал бош муҳаррири бўлиб ишлаганман. Ўша пайтда Шерали Жўраев, Бобомурод Ҳамдамов, Раҳматжон Қурбонов, Ирода халфа ва бошқа қўшиқчилар билан суҳбатлар қилиб эфирга узатгандик.

1998 йили Юлдуз Усмонова тақиққа тушди. ТВ АЛСнинг шиори мазлумларнинг ëнида туриб ҳамдард бўлиш эди. Усмонова ўша пайтда Низомий номидаги пединститут ëнидаги боққа ëндош уйнинг иккинчи қаватида турарди. Женя исмли яҳудий тасвирчи ва ўша пайтда бизнинг каналда ишлаган акам Шуҳрат Бобожон Усмонованинг уйига бориб суҳбат қилишди.

Нимаики ëзиб олсак, ҳаммасини эфирга бердик. Эртасига МХХдан бир одам келиб, нега, нима учун, деб савол берди. Биз унга: «Усмонова шу кунда тақиқда, биз эса овозсизларга микрофон тутиш учун вазифаланганмиз», деб жавоб бердик. Погонли амаки ҳам юзида тушунган ифодани ëқиб бадар кетди…

Балки бугун дазмолни ëқсангиз ҳам Юлдуз чиқиб келар. Аммо ўша пайтда аҳвол бошқача эди. Хуллас, суҳбатни томоша қилинг.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Eltuz муҳаррири Қудрат Бобожон

Тағин ўқинг
26 феврал 2016
Эртага шанба, кимлардир дам олади. Лекин одамлар соғлиғи учун жавобгар Ўзбекистон тиббиёт тизимининг аксарият ходимлари бундан мустасно. Улар том ...
26 январ 2018
Рассом Думҳам Eltuz.com
18 май 2021
Рассом Кирпи
16 июл 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўз ўтмишдоши Ислом Каримов даврида ишдан урилган раҳбарларни қайта лавозимларга тайинлаш сиёсатига дарз кетди. Бу сиёсатнинг ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...