Асосий мавзулар
16 январ 2022

Эртага мен ўлган бўламан…

Ўзбекистондаги ҳар бир мулозимнинг ичида битта шоир, ҳар бир шоирнинг ичида битта мулозим яшайди. Бу яхшими ëмонми, билмайман. Шавкат Раҳмонни нашриëтнинг инжиқ баъзилар назарида нохолис мулозими ўлароқ кўрганман. Бир муддат президентга советник бўлиб, саккиз тугмали катта размер костюм ичида тариқдай бўлиб ўтирган Мирзо Кенжабек ўзи ўқиган журналистика факультетини «иғво ини» дея, ëптирганига гувоҳ бўлганман. Советник бўлиши билан «Ислом подшо кўнглимдадир» дея шиғир битган Омон Матжон мени ҳайратга солган. Экзюперининг «Кичик шаҳзода» китобини ўгириб, шууримга позитив таъсир қилган, «Ë жамшид» каби теран ҳикоялар ëзган ëзувчи Ҳайриддин Султон, Маяковский мукофоти олганидан мамнун Усмон Азим ва ҳоказо. Мансабда пайтида ҳам сарказмни йўқотмаган битта ëзувчини биламан. У Мурод Муҳаммад Дўст. Хуллас, бировни синамоқчи бўлсанг, унга амал бериб кўр дейишади. Бу шаир ва ëзғувчилар амал синовидан ўтдими ë ўтадими менга қизиғиям йўқ. Мен улар ëзган асарларни ўқишда давом этаваераман. Бир вақтлар «Салим Ашур, сенга амал ярашур» дея мулозим дўстимга ҳазил қилгандим. Мана бу шеърни Салим Ашур ëзган.


Сиз эртага келасиз,
Ҳозир
Хабарини етказди симлар.
Бу хатарнок йўлда карвонни
ютган вабо —
оҳангдор қумлар. Сиз эртага келасиз —
Салимга ҳам гулоблар қуйди.
Кўзингиздан ўпдим.
Лабларим
Юлдузларга теккандай куйди.
Лабингизда — бешикда жаҳон,
Жаҳонларни суйдим мастона.
Сиз эртага келасиз,
Бугун
Янги ранглар кияр остона.
Сиз эртага келасиз
«1»дай, Одамларга номаълум сирдай.
Кўрасиз —
Севгимни илиб қўйибман –
Якшанбада ювиб
ёйилган кирдай.
Сиз эртага келасиз,
Ҳозир
Юрагимни қўйдим ўртага.
Агар тузлар ютиб олсалар,
Тополмайсиз мени эртага.
Сиз эртага келасиз, қочиб
Таъқиб этган фаранги куйдан.
Сиз келасиз шошиб, аммо мен
Чиқиб кетган бўламан уйдан.
Сиз эртага келасиз…
Боққа
Либосларни хазондай ташлаб.
Бугун менинг чўллик қишлоққа
Кетгам келар
кўзимни ёшлаб.
Сиз эртага келасиз,
Бироқ
Бугун тушуб қолдим мен асир.
Бу дунёда нима бўлсаям,
Менга ҳозир керакдир,
ҳозир.
Сиз эртага келасиз,
Бугун
Ой нурига лим-лим тўламан.
Сиз эртага келасиз,
Аммо
Эртага мен ўлган бўламан…

Салим Ашур

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
25 май 2024
2010 йилда 25 май санаси National Center for Missing and Exploited Children – NCMEC ташкилоти ташаббуси билан Йўқолган болалар ...
12 ноябр 2021
Азиз ва қадрдон, севгили ва севимли, бир-биридан ардоқли томошабинларим. Сиз билан ноябрь ойида иккинчи марта ҳамсуҳбат бўлиш бахтига ноил ...
9 апрел 2023
Жунаидхоннинг Россия билан ушбу келишуви Хива хонлигининг Тахта қалъасида имзолангани учун “Тахта шартномаси” дея тарихга кирган. Битим Совет ҳукумати Хива ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...