Асосий мавзулар
13 феврал 2022

Россия тажовузи

Россиянинг Украинага тажовузи бутун дунё узра қуюқ қора булутдек бўлиб турибди. Тўсатдан чақмоқ чақиб, тўфон бошланадигандек. Ғарб матбуотида бош мавзу шу. Ғарб дипломатияси мотори ҳам бор қувватига ишлаяпти.

Аммо, МДҲ давлатлари ҳукуматлари, Марказий Осиё раҳбарлари афтидан жим. Уч кун аввал Москвада Путин билан учрашган қозоқ президенти сайтида ҳам учрашувда Украина бирон марта тилга олингани айтилмаган. Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари сайтлари ҳам мавзуни четлаб ўтяпти. Балки ёпиқ эшиклар ортида бир гап бўлаётгандир, лекин ҳозирги ўта қалтис вазиятда очиқ риторика ва фаол дипломатия кўпроқ иш бериши мумкин.

Кўп таҳлиллардан аён бўлишича, Россия Украинага уруш очса, уёғига бошқалар нейтрал қолиши қийин бўлади. Россияга қарши тайёрланаётган санкциялар кучли бўлиши кутилади ва бу нафақат Марказий Осиё давлатлари иқтисодига, балки раҳбарларининг халқаро саҳнадаги бор обрўйи ва истиқболларига зарба бериши хавфи катта. Емаган ошингга, дегандек. Қизиқ, Ўзбекистон ҳукумати қандай мавқеда ҳозир ва уруш бошланиб қолган тақдирда кўриш керак бўлган чоралар ҳақида ўйлаяптимикан?

Журналист Ибрат Сафо

(ижтимоий тармоқдан)

Тағин ўқинг
26 сентябр 2018
Бир гуруҳ ўзбек зиёлилари 25 сентябрь куни марҳум ўзбек шоири Рауф Парфининг 75 йиллик юбилейини ўтказиш учун Тошкентдаги «Шош» ...
11 май 2020
Сардоба тўғони ўпирилиши оқибатида сув босган уй томидаги сигир видеоси ижтимоий тармоқда кенг тарқалди. Сув босқини оқибатида 1 май ...
4 январ 2021
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш ҳамда истеъмолини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига носвой тайёрлаш ...
20 сентябр 2016
Американинг икки шоввоз ватандоши Томас Гаскел Аллен (Thomas Gaskell Allen) ва унинг дўсти Уильям Луис Сахтлебен (William Lewis Sachtleben) ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...