Кўзқараш
6 май 2024

Шилқимлик! Ҳамма жим қараб турди…

Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. Шу пайт менинг орқамдан кимдир қаттиқ ушлади. Шу заҳоти ўгрилиб қарадим, орқамда бир ёш йигит тескари ўгрилиб қўлларини чўзганча турарди. Шошиб қолдим, лекин ёнимда ўсмир йигитлар ҳам кетаётганди – бу воқеани кўриб бизнинг ёнимизда ўтинг деб таклиф қилишди. Бунга жавобан мени ушлаган одам автобусдан тушсин, гувоҳларим бор дедим. Ўсмирлар бўйин товлаб бошлашди.

Менга тегажоқлик қилган йигит эса ҳеч нарса қилмагандек, унга ҳеч нарса бўлмаслигини билиб безрайиб тураверди. Унга «нега қўлингни югуртирасан, ҳозироқ автобусдан туш», дедим. Автобус олдида ўтирган, воқеани умуман кўрмаган ёши катта киши тухмат қиляпсан, бу яхши талаба йигитга ўхшайди деб орага тушди.

Шилқимга жон кириб дадиллашди «сен қачон автобусдан тушасан, мен бозоргача бораман, барибир тушиб қолмайман» деди.

Охири мен… йиғлаб автобусдан тушиб кетдим. Бу безбетлар нега шундайлигини тушунолмайман. Бирор аёл менинг ёнимни олмади, бирор эркак мени ҳимоя қилмади. Ҳамма жим қараб турди.

Кирпи кундалиги

Тағин ўқинг
2 ноябр 2021
2016 йилдан буён минглаб одам озод қилинганига қарамай, Ўзбекистонда яна икки мингга яқин киши сиёсий ва диний сабабларга кўра ...
17 май 2019
Шу кунларда Ўзбекистонда давом этаётган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови кўпроқ тайинлов тусини олаётгандек. Чунки, жойлардан олинаётган ...
27 август 2018
Кўзимни очсам, БМТ анжуманида ўтирибман. Олдимда Ўзбекистон байроғи. Бўйнимга осилган бейджикни айлантириб қарасам Ўзбекистон вакили эмишман. Аммо ўтмиш билан ...
15 март 2021
Рассом Кирпи
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...