Кўзқараш
28 май 2024

Миллат қаҳрамонлари унутилган юрт

Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага совга қилинган Камолондаги бутхонанинг рўпарасидан бефарқ ўта олмайман.

Мана бир неча кундан бери унинг девор, поллари яна қайта-қайта ярақлатиб ювилиб, ўзгача оро берилмоқда. Чунки шаҳарга Оқпошшо хазратлари ташриф буюрди.

Мажмуани тозалатаётган масъуллардан бирига атайин савол билан мурожаат қилдим.

– Ўзи ялтираб ётибдику. Бунча оворагарчилик нега? Бошқа ишингиз йўқми?

Топ- тоза жойни қиртишлаб ётибсизлар…

Гапим охирига етмай, оғзимни ёпди у.

«Нимасини айтасиз? Жонга тегди шу гўрсўхталарни ялаб-юлқаш» … деган жавобни кутгандим рости.

Лекин ёши анча каттароқ, жиккакнина масъулнинг бит кўзлари ёшланиб ўқрайиб, бидирлаб кетди:

– Жинни пиннимасмисиз? Тошконга ким келаётганини биласизми ўзи? Сиёсатдан хабарингиз борми озроқ?

Мабодо у бу тарафга келиб қолсачи? Уялиб қоламизку…

Сўнг ердан аллақандай ниманидир олиб қопга ташлаб ижирганди:

– Ана, ит пўқи. Кечаси гала итлар суяк талашиб еган экан. Уларни ҳам териб оляпмиз.

Қанча коттаконлар келиб кетади бу ерга..Билмасангиз аралашманг! Йўлингиздан қолманг! Тоже мне, умная!

Ундан хафа бўлмадим.

Ит бўқини қўли билан олганидан ирганиб, босқинчиларни кетини ялаётганига ачиндим холос. Лекин…

2018—йили тарихчи Анвар Назиров қўнгироқ қилиб, Тошкент шаҳар ҳокимияти хузурида ташкил қилинган Маданият ва туризмни қўллаб -қувватлаш жамоатчилик кенгашига аъзо бўлганимиз ва фалон куни мажлисга йигилишимиз кераклиги айтди. » Тошкент ва пойтахт атрофида унутилган, хароб тарихий обидаларни қайта тиклаб, кўпроқ туристлар ташриф буюрадиган жойларга айлантиришар экан. Шунга фикр ва таклифларингиз бўлса қайд қилиб олинг, ҳокимиятда учрашамиз» деди.

Ўша кенгашда бир қанча зиёли, Ватанпарвар дўстларимиз, тарихчи олимларни кўриб жуда хурсанд бўлган эдим. Улар қуруқ келмай, ўз таклифларини ёзиб келишган эди. Бошқалар қатори мен хам сўз олиб йигирмага яқин таъмирталаб тарихий, маданий меросларимизни санаб, уларга эътибор қаратиш лозимлиги хақида таъкидладим. Ҳеч қанақа хайкал, хатто бирорта белгига лойиқ кўрилмаган миллий қаҳрамонларимиз исм- шарифларини санаб ўтдим.

– Рус қўшинларини Иқонгача қувиб бориб, Черняевга қарши мардонавор курашган Оллоқулихон, Султон Саъидхонлар шарафига шаҳарга кираверишда ёдгорлик ёки лавҳ ўрнатишни таклиф қиламан. Қўқон дарвозани ҳимоя қилган Қўшфармончи Қипчоқ бошчилигидаги аскарлар, Қашқар дарвозани сўнги томчи қонигача душмага бермаган Мирза Аҳмад қушбеги сарбозлари хақида ҳам ўша тарихий дарвозаларнинг ўрнида мемориал обидалар қад ростлаши керак. Эшон Шарифхўжа Офоқхўжа ўғли, эшон Ҳожихон Солиҳҳожи юзбоши ўғли, Саъид Аҳрорхўжа Сотиболдихўжа ўғли, пичоқчи уста Содиқ Назар, ўратепалик Хидирназар заргар ва бошқа қахрамонларни асло унутиш мумкун эмас!

Рус империясига қарши шаҳар Мудофасига барча шаҳар аҳолиси- хатто қариялар, йўқсил ғариблар ҳам чиққан. Вояга етмаган Тошкент болалари ғозийларга сув ҳамда озиқ-овқат етказиб турганлигини эслатадиган мухташам ёдгорлик шаҳарнинг тўрт томонидан кўриниб турадиган жойда қад ростлаши шарт!

Босқинчиларга қарши Иқон жангига кетаётиб қахратон совуқда оёқ -қўллари,юз-кўзлари музлаб ўлган 16-18 ёш йигитларни унутиш кечириб бўлмас жиноят!!!

Лекин шунча гап увол бўлди, чунки бизни чақириб мажлис ўтказган амалдорлар калла ликаллатиб ўтиришдан бошқасига ярашмади. Бирорта таклифимиз инобатга олинмади.

Қайтанга СССР пайтида ҳам хароб ётган ўша лаънати бутхона таъмирланди.

***

Чор Россияси қўшинлари Тошкентга Камолон тепалиги ва Камолон кўчаси бўйлаб ҳужум қилган. Камолон кўчасининг ҳар икки томони 19-асрнинг 60—йиллар охирида ҳам вайрона ҳолда сақланган. Бу матонатли камолонликларнинг босқинчиларга қанчалик қаттиқ қаршилик кўрсатганидан далолат беради.

Тошкентни Тошкентликлардан ташқари Қўқонликлар, Хўжанд, Ўратепаликлар ва бошқа юртдошларимиз ҳам мардона ҳимоя қилишган…

Агар озгина гуруримиз бўса тарихимизга бефарқ бўлмайлик! Камолоннинг Офтоб кўчасида тарихий хақиқатни акс эттиргувчи яна бир мажмуа қад ростласин! Унда Тошкентни тиш-тирноги билан, сўнги томчи қонигача ҳимоя қилган Ватандошларимизнинг сиймоси акс этсин. Каттакон лавҳга босқинчилик тарихи хақида рўйи -рост ёзилсин!

Ғозийларга сув, емак ташиган нораста болалар бўй басти билан гавдалансин. Иқон йўлида музлаб ўлган ўспиринлар бўй чўзсин!

Балки шунда бутхонани ялаб юлқаётганларнинг кўзлари очилса!

Миллий ғурури уйғонса.

Муаззам Иброҳимова

Тағин ўқинг
23 июл 2018
Тошкент шаҳри ИИББ наркотиклар тарқатиш иши бўйича айбланаётган тадбиркор Жаҳонгир Умаровга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. ИИББнинг ...
19 март 2023
1989 йилнинг 19 мартида Тошкент марказидаги Ленин (ҳозирги Мустақиллик) майдонида норозилик митинги бўлиб ўтди. Митингни “Бирлик” халқ ҳаракати ташкил ...
14 июн 2024
Рус шовинист ашулачиси Олег Газманов ўзининг “Рус дунёси” дея аталган янги қўшиғида собиқ совет мамлакатларига танкларда кириб бориш билан ...
24 март 2016
Туркманистон президентидан китоб совға олган мулозимлар уни манглайига суртмоқда. Eltuz.com айни ғаройиб сиғиниш ритуали акс этган ҳолатни ҳажв остига ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...