Кўзқараш
1 сентябр 2015

«Мақбарани портиллатиш…»

Яъни¸ жавобни аниқлаштирсак қадимий ҳайкални ўзбек жангарилари Толибон сиëсий иродасига кўра вайрон қилишди. Бу мен учун янгилик бўлган йўқ эди¸ зотан 1993 йилдаëқ мен бундай мафкура ташувчилари суҳбатига ноил бўлган эдим.

1993 йилда укамнинг Рашиджон деган курсдоши уйланди. Курсдош тақволи эди¸ тўйга келган меҳмонларнинг тақво иддаоси янада кучли эди. Меҳмонларни Хивага саëҳат қилдирдим. Хивадаги Пахлавон Маҳмуд мақбарасини томоша қилаëтган «меҳмон»нинг оғзидан чиққан илк калима «буни портиллатиб вайрон қилиш вожиб» деган сўз бўлди. Меҳмоннинг бу гапини мен тушундим. Зотан мақбара маҳаллий муллаларнинг «қабрни тавоф қилиш бизнеси» айлантирилган эди.

Биз борганимизда елкаси думбасигача очиқ юпқагина келинлик либоси кийган қиз бўлажак эри билан «қабрни тавоф қилиш» ритуалини адо қилаëтган эди. Келин ва куëв чўккалаб қўлини фотиҳага очиб ўтиришар ва уларнинг қаршисидаги мулла қуръон сураларини тиловат қилар эди. Эгилиб ўтирган келинчакнинг ҳарир кийими остидан қўш олма каби кўкраклари кўриниб турар ва қуръон тиловат қилаëтган мулланинг икки кўзи бу «неъматга» суқ билан тикилган эди.

Манзаранинг иккинчи планида эса қўлларида шампан винолари ва бўш қадаҳлар ушлаган куëвнинг жўралари ва келиннинг чиқонлари «Группа поддержки» бўлиб туришибди. 1993 йилги бу манзарани кўрган «меҳмон» мақбарани портиллатиш керак деган «ҳулоса» берган эди.

Шуҳрат Бобожон,
www.eltuz.com

Тағин ўқинг
6 ноябр 2018
Фарғона вилояти нотариал идораларининг бир гуруҳ собиқ ходимлари ўзларига нисбатан Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги Давлат хавфсизлик хизмати) томонидан уюштирилган ...
13 апрел 2018
Яқин танишимнинг қизи рус мактабида ўқийди. Ўзбек мактабларида таълим бериш сифати пастлиги боис фарзандини шу мактабга берган. Шундай бўлса-да, ...
26 март 2019
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги жорий қилган ИИВ ходимларининг янги формалари эскисидан тубдан фарқ қилади. Аксарият атрибутлари кулрангда бўлган милициянинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...