чоршанба,
13 ноябр 2024
11 январ 2016
Пикет учун ушланганлар қўйиб юборилди
Бугун Президент резиденцияси олдида пикет ўтказганлари учун олиб кетилган намойишчиларнинг соат кечки 22.00 да қўйиб юборилгани хабар етиб келди.
Eltuzга маълум бўлишича, ушланган пикет намойишчилар кечки 22.00 гача бир хонада ушлаб ўтирилган.
Андижондан ва Тошкентдан келиб ўз ҳуқуқларини талаб қилаётган фуқароларга, маҳаллий идораларга мурожаат этишлари тушунтирилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун 11 январ куни президент резиденцияси олдида норозилик намойиши ўтказишга чоғланган Инсон ҳуқуқлари альянси лидери Елена Урлаева бошчилигидаги олти нафар пикет иштирокчилари ушлаб олиб кетилган эди.
Eltuz.com