Туркиянинг Кўня шаҳрида олти нафар ўзбек фоҳишаси қўлга олинди
Туркия ички ишлар вазирлигига оид махсус гуруҳ Кўня шаҳар марказидаги масссаж салони исловатхонага айлантирилгани ҳақида маълумотни текшириш учун борганида ўзбек аëлларининг пул эвазига танини сотаëтганига гувоҳ бўлишди.
Ярим кечада уюштирилган тезкор амалиëт чоғида Ўзбекистонлик икки аëл ва Қирғизистон жанубидаги Ўш вилоятидан бўлган тўрт ўзбек аëл қўлга олинди.
Турист мақомида Туркияда бўлган ва ишлаш изни бўлмаган бу аëллар массаж салонида 80 ва 100 лира эвазига фоҳишалик ҳизмати кўрсатишгани айтилди.
Аëллар Кўня ҳастахонасида текширувдан ўтказилганидан кейин вақтинча ҳибсга олинган.
Eltuz. Com мухбирининг аниқлашича бу аëллар жаримага тортилиб. ватанларига депортация қилинади.
Бундан олдин Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбек қиз-жувонларини фоҳишаликка жалб қилган тармоқнинг 35 яшар ўзбекистонлик қўшмачи тўдабошиси қўлга олинган эди.
Кейинги бир неча йил давомида Туркия полиция идоралари ўзбекистонлик фоҳишалар билан боғлиқ юзлаб ҳолат борасида тафтиш ўтказган.
Eltuz.com