Дайжест
6 май 2016

Ура-ура учун берилган мукофотлар

Ўзбекистон нашрларида журналистика соҳасидаги «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндорлари рўйхати эълон қилинди.

Нашрлар бу журналистлар совринни нима учун олганига ҳам аниқлик киритиб ўтган.

Масалан, бош мукофот соҳибига айланган «Тошкент» телеканали «мамлакатимизда юз бераётган муҳим ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ўзгаришларни, пойтахтда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини кенг ёритгани учун» совриндор бўлгани айтилган.

Бошқа совринлар ҳам «ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш», «мамлакатимиз маънавий ҳаётида юз берган улкан янгиланишларни жамоатчиликка кенг тарғиб этиш», «тинчлик-осойишталикни таъминлашда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар», «ёшларга оид давлат сиёсати»ни кенг ёритгани учун берилган.

Танлов ғолиблари ҳам «журналистларни давлатимиз раҳбари, ҳукуматимиз доимо қўллаб-қувватлаб келаётганидан миннатдор» эканини яширмаган.

Матбуот йўналиши бўйича биринчи ўрин олиб берилган «Маънавий ҳаёт» журнали бош муҳаррири, аслида миссияси халқ виждони бўлиши керак бўлган шоирлар қатлами вакили Эшқобил Шукур эса ўзбек журналистлари ҳақиқатгўй эканини иддао қилади.

«…Ўзини турли маънавий таҳдидлардан ҳимоя қила олган халқ ўз ватанини ҳимоя қилган бўлади. Бу ўринда журналистларимизнинг ҳақиқатгўйлиги, холислиги, виждони уйғоқлиги, эл-юртига муҳаббати катта аҳамият касб этади», дейди шоир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бу мукофот амалдаги ҳукумат чизган чизиқдан чиқмайдиган журналистларга ташланган суякдир, деган хулосага келиш мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 сентябр 2017
5 сентябрда Ўзбекистонда конвертация очилиши билан, ҳорижий валюта фақат конверсион карточкаларга ўтказиш орқали сотилиши маълум бўлди. Гарчи расман Ўзбекистон ...
9 ноябр 2024
Кузда кетиб кузда қайтдим совет армияси сафидан. Бизни армия сафига олий ўқув юртларининг кундузги бўлимидан чақиришганди. Бу эса ноодатий ...
21 апрел 2021
Самарқанднинг Қорасув массивидан ўтувчи йўл чеккасига “экилган” арча кўчатларини маҳаллий ҳокимлик президент ташрифидан кейин эгаларига қайтарди. “Элтуз”га Самарқандда пластик ...
27 март 2019
Тарихчиларимиз ўтмиш қадриятларини мумкин қадар қадимийлаштиришни яхши кўриши сир эмас. Қадимийлик, минг йиллар ҳақидаги таъкидларни ўйламай, ҳеч бир фактсиз ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...