Дайжест
8 май 2016

Халқ ШҲТ учун президентга миннатдорлик билдиряптми?

Ўзбек нашрларида чоп этилган ушбу экспресс-сўров натижаларига кўра, «Ўзбекистон аҳолиси ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей саммити мамлакатимиз пойтахтида ўтказилаётгани билан фахрланади».

Энг асосийси, «мамлакатимиз аҳолиси президентимиз томонидан ШҲТ фаолиятининг барча йўналишлари бўйича илгари сурилган ташаббусларни юксак баҳолайди».

Аммо сўров ташкилотчилари оддий аҳоли президентнинг бирор ташаббусини эслай оладими ёки бу ҳақда тасаввурга эгами, деган саволга негадир жавоб бермаган.

ШҲТ саммити арафасида «Тошкентнинг ташқи қиёфасида рўй бераётган ўзгаришлар сизга ёқдими?» деган саволга сўров қатнашчиларининг 81,5 фоизи ижобий жавоб берибди.

Қизиқ, бу саволга саммитга тайёргарлик баҳонасида дўконлари, уйлари бузилган фуқаролар, тирикчилик баҳонасида пойтахтга келиб, пропискаси йўқлиги учун милиция ходимлари томонидан қувғинга учраётган, таланаётган кишилар қандай жавоб берган экан?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 ноябр 2017
Сал аввалроқ ўзбек матбуотида Меҳнат вазирлиги ва Миграция агентлиги масъуллари Росссияга сафар қилиб, кўплаб учрашувлар ўтказгани, бўлажак мигрантлар учун ...
26 декабр 2018
2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қарийб 16 миллиард долларни ташкил этди ва ЯИМнинг қарийб 40-45 фоизига яқинлашди. ...
26 июл 2022
Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун кўплаб хорижий ва халқаро банклар, жумладан, ЕТТБ ва Жаҳон банкидан миллионлаб доллар сармоя олган ...
11 феврал 2020
Сурхондарёлик Абдуғани Эрдонов 62 ёшда. У шундан 7 йилини қамоқда ўтказмоқда. Тадбиркор ва беш фарзанднинг отаси Эрдонов Тожикистон фойдасига жосуслик ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...