Кундалик
13 май 2016

Бош вазир ўринбосари “чақимчи кампир”ларни мартабага лойиқ кўрди

Махалланинг сирини юқорига сим қоқиб турадиган кампирларга маҳаллаларнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ато қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова Фарғона вилоятига сафари давомида маълум қилди.

Боситхоновага кўра “ахлоқ маслаҳатчиси” лавозими шахсан президент томонидан жорий этилган.

Бош вазир ўринбосари тавсиясига кўра ҳар бир маҳаллада бир нафар кекса онахон керали жойга сим қоқиб “Кимнинг қандай нафас олаëтгани ҳақида” ҳабар бериб туриши лозим.

«Ҳар бир маҳалладан бир нафардан кекса онахонларни ўзларингизга вакил қилиб олинглар. Ҳар куни ўша маҳалладаги вакилингизга қўнғироқ қилиб, маҳаллада кимнинг уйида нотинчлик бўлганлигини, кимнинг фарзанди икки кундан буён уйга келмаётганлигини, яна кимнинг уйига қанақа меҳмонлар келганлигини сўраб олинг. Тошкентнинг Чилонзор даҳасидаги бир маҳалла инспектори худди шундай қилар экан, ўша инспекторнинг ишини республикада оммалаштирмоқчимиз», дея таъкидлаган Боситхонованинг сўзларидан Британиядаги Би-би-си радиосининг ўзбек ҳизмати иқтибос келтирди.

rasm1137
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари аëллар учун ховуз кавлаш, миллий сийнабанд ва “узбикини” яратиш таклифлари билан ҳам чиққан эди

“Сим қоқадиган Сотти”

Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони” асарида келинлар сирини қайнонага етказиб турадиган шпион келин – Сотти образи бор.

Оилалар устидан назоратни кучайтиришга чақирган Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова ўз вақтида “Келинлар қўзғолони” комедиясини кўриб ҳаëтга тадбиқ этмадимикан деган фикр ҳам бор.

Саид Аҳмад асаридаги Сотти оила сирларини фақат битта одам яъни Фармонбибига шипшитиб турар эди.

Мартабага лойиқ кўрилган “чақимчи кампир”лар маҳалла сирларини кимга етказиши масаласига Элмира Боситхонова ойдинлик киритмаган.

Маҳалла оқсоқоли ва посбонларнинг Миллий Хавфсизлик Хизматига “қулоқ”лиги эътиборга олинса, кампирларнинг кимга сим қоқиши ҳам маълум бўлади.

Боситхонова бундан олдин ўзбек қўшиқчи аëлларининг юпун кийингани борасида зарда қилган эди

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари аëллар учун ховуз кавлаш, миллий сийнабанд ва “узбикини” яратиш таклифлари билан ҳам чиққан эди.

Муқаддас Рўзимуродова
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 март 2020
«UzAvto Motors» АЖ 9 мартдан автомобиллар нархини 3 фоиздан 21 фоизгача оширганини маълум қилди.  Билдирилишича, оддий аҳоли сотиб олиши ...
20 апрел 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми. Боши “Элтуз”нинг “Императив” рукнида. Давоми бор.) Социалистик ҳаёт менинг ёш юрагим учун ...
24 ноябр 2016
72 ёшли сиёсий маҳкум Самандар Қўқоновнинг яқинларидан бугун Eltuz.comга етиб келган хабарга кўра охирги суд ажрими бекор қилинган, унинг ...
17 март 2020
Ўзбекистонга коронавирус пандемияси кириб келгани боис жорий йилнинг 16 мартидан карантин эълон қилиниши билан мамлакат бӯйлаб нарх-наво ошиши кузатилди. ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...