Дайжест
24 май 2016

«Миллий тикланиш» партияси «Каримов асарлари билимдони»ни аниқлаш билан овора

«Миллий тикланиш» партияси «ёшларнинг Ватанга муҳаббатини ошириш», «уларни миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш»га қаратилган кўпдан-кўп тадбирлари қаторида «Президент асарлари билимдони» эсселар танловини ҳам ўтказди.

Бу танловда 1300 дан ортиқ китобсевар қатнашганини иддао қилган «Миллий тикланиш» газетасининг ёзишича, президентнинг «Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир» тўпламининг бош ғояси бўлган «Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?», «Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?» деган саволларга жавоб излаш эсселарнинг бош мавзуси бўлган.

«Президентимизнинг юқоридаги асари кенг дунё жамоатчилиги, тарихчи, сиёсатчи, айниқса, ёшларнинг эътибори ва эътирофига сазовор бўлгани»ни таъкидлаган газета бу танловга қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораётганини билдиради.

Танлов ғолибаси, ЎзМУ тарих факультети талабаси бўлган қизча «давлатимиз раҳбарининг мустақилликка эришиш арафасида – мураккаб тарихий ва қалтис даврда сўзлаган нутқлари ва маърузаларининг ижтимоий аҳамияти англанса, «Мен мамлакатимда тинчликни таъминлайман» деган эзгу ғоя билан яшайдиган ёшлар сафи кенгайиши»ни башорат қилган.
Бу кетишда партиялар «навоийхонлик», «машрабхонлик», «бобурхонлик»ка уйқаш қилиб, «президентхонлик кечалари»ни ўтказиш эстафетасини бошлаб юбориши ҳам ҳеч гап эмас.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 июл 2019
Ижтимоий тармоқда Ўзбекистоннинг ўлган президенти Ислом Каримовнинг Самарқанддаги мозорига қўйилган лавҳадаги ёзувлар баҳсларга сабаб бўлди. Кимдир унинг ўлганидан кейин ...
9 декабр 2017
Конституциянинг 25 йиллигига бағишлаб 7 декабрь куни қилган чиқишида президент Мирзиёев 2700 одамни авф қилганини билдирди. «Ҳозир 57 минг ...
21 март 2019
Шарқнинг кўпгина мамлакатларида Наврўз байрами сифатида нишонланадиган 21 март йилнинг кун ва тун тенг келувчи санаси ҳамдир. Бу кун ...
21 феврал 2023
Журналист Раҳимжон Раҳмат ёзади: Шу,  кам таъминланган тоифа аллада азиз,  тўрвада майизга айланиб кетяпти.  Майли,  камбағал тоифаларга ун, ёғ,  ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...