Кундалик
2 июн 2016

Тайинланган раис сайланди

«Аввал бизга уч нафар номзод кўрсатилади, дейишганди», – дейди Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги сайловда иштирок этган маҳаллаларда яшовчи мўйсафид.

Унинг Eltuz.comга билдиришича, сайлов мактабда ўтказилган. Бир нафар сайланувчи ўз номзодини кеча қайтариб олган экан, ўрнига маҳалла фаолларидан бирининг номзодини қўйишибди.

«120 киши иштирок этсагина сайлов ҳақиқий ҳисобланиши керак эди, бироқ 85 нафар сайловчи келди, холос», дейди у.

Унинг сўзларига кўра ҳокимият томонидан тавсия этилган номзодга 50 нафар киши овоз берилган.

«Биз овоз берган номзод 35 та овоз олди», дейди ҳамон демократик сайловлардан умидвор мўйсафид.

Вилоятда бугун қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислигига сайловлар фақатгина хўжакўрсинга ўтказилмоқда.

Сабаби, одатдагидек аввалдан тайинланган, давлат манфаатлари учун сидқидилдан ишлашга ваъда берган номзодгина кўп овоз тўплаяпти.

Номзодларнинг кўп қисми собиқ милиция ва ҳуқуқ–тартибот идоралари ходимларидир.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 феврал 2016
Мустақил журналист Малохат Эшонқулова навбатдаги видеолавҳасида яқинда ўзбек турмасидан озод этилган маҳкум ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевга микрофон тутади. “Ўзбек ...
3 октябр 2022
2022 йил 28 сентябрь куни Пайариқ тумани “Яккасарой” ММТП ҳудудидаги “Оққуш замин даласи” фермер хўжалигига тегишли пахта эгасининг розилигисиз ...
18 апрел 2022
Украинада бедарак кетган 11 нафар сурхондарёликларнинг сўнги видеоси Буча туманига қарашли Колоншчина қишлоғи бозор қоровули томонидан 1 март куни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...