Кундалик
15 июн 2016

Электр узилишлари рамазон ойида янада кўпайди

Ифтор ва саҳарлик пайти чироқнинг ўчириб қўйилиши фарғоналикларга айниқса малол келмоқда.

Фарғона вилоятининг аксарият туманларида чироқнинг тартибсиз узилишлари ёзда ҳам қишдагидек давом этмоқда. Баҳор ойларида кундузи соат 12 дан 13 гача, кечаси 20 дан 21 гача электр таъминоти узиб қўйиларди, ёз фаслига келиб эса бу узилишлар тартибсиз давом эта бошлади.

«Қиш фаслида узилишларни энергия танқислигига йўйишарди, бунинг белгиланган тартиби бор эди, ёзга келиб эса истаган вақтида ўчириб, хоҳлаганида ёқишаяпти», дейди олтиариқлик уй бекаси.

У куни бўйи уйда бўлгани учун йил давомида қай пайтда ўчирилиб ёнганини кузатиш имконига эга эканини айтади.

Масалан, Фарғона вилояти туманларидан бирида 7, 8, 9 июн кунлари тармоқда таъмир ишлари олиб борилаяпти, деган баҳонада 17 гача электр берилмади.

Шу кунлари тунги соат 23 билан 24 оралиғида ҳам ток узиб қўйилди ва саҳарлик вақтигача свет берилмади. Саҳарлик тугаши билан уч яримда яна свет узиб қўйилди.

13 июн куни эса саҳарликдан кейин ўчирилган свет 7. 45 да берилди.

Электр тармоғи идорасига боғланганимизда, аввалига бу ҳолни «Одамлар ортиқча совутгич, кондиционерлардан фойдаланишаётгани учун трансформаторларга нагрузка тушаётгани» билан изоҳлашди.

Навбатдаги узилишга, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетишини сабаб қилиб келтиришди.

Кейини узилиш сабабини эса шунчаки гапни калта қилиб «35 ўчирди» дея изоҳлашди. 35 дегани бу, вилоятнинг марказий электр идораси.

Фарғонада бугун ҳам чироқ ёниб ўчишда давом этмоқда, Электр тармоқлари корхонасидагилар эса юқоридан шундай буйруқ келганлигини рўкач қилишдан чарчамайди.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 март 2016
“Халқ сўзи” газетаси “Жаҳон” ахборот агентлигига асосланиб Ўзбекистон президентининг 2015 йил якунларига бағишланган машваратдаги маърузаси Буюк Британия экспертлар ҳамжамиятида ...
27 март 2024
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз, улар Ўзбекистоннинг Андижон, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан келган. Шуниингдек, элтуз порталида эълон қилинган Бўкадаги қувур ёрилиши билан боғлиқ муаммонинг ҳал этилгани юзасидан расмийлар муносабати, ...
21 январ 2021
Андижонлик 31 ёшли тадбиркор Алишер Неъматуллаев тортиб олинган мулкини ҳимоя қилиб, судга 1089 марта мурожаат қилди. 252 та суд ...
15 феврал 2018
Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистонда 2017 йилги пахта терими мавсумига оид эълон қилинган ҳисоботидан келиб чиқадиган хулосаларни ўқиб, худди шундай ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...