Кундалик
24 июн 2016

Театр кўчасида рўй берган “ўзбек фожеаси”

21 июн куни ўшлик Рустамжон Турғунов исмли 33 яшар ўзбек ўзи билан бирга Фотихдаги арзон меҳмонхона (Malabadi Beyazit Hotel)да яшаган тўшакдоши 44 яшар ўзбекистонлик Гулчеҳра Маҳамаджонованинг томоғига пичоқ тортти.

Дод-вой бошланиб меҳмонхонага полиция кириб келганида Рустамжон айни пичоқ билан билак томирларини кесиб ташлади.

Истанбул полицияси тарқатган ҳабарга кўра воқеа жойига зудлик билан етиб келган тез ëрдам машинаси, қонига беланган икки ўзбекни касалхонага етказган.

Ярадор жуфтликнинг аҳволи оғир экани ҳам айтилмоқда.

Eltuz.com мухбири воқеа содир бўлган меҳмонхона ҳодими билан гаплашди. Ҳодимнинг айтишича ҳодиса соат кундузги учларда содир бўлган:

«Буларни отелдан чиқадиган вақти келган эди. Ўзи соат 12 да ҳисоб-китоб қилиб кетишлари керак эди. Чиқавермагач, хабар олай деб эшикни қоқдим. Эшик очиқ экан ичкари кирдим. Қарасам ҳамма ëқ қон. Ўртада ўзбек хотин қора-қонга беланиб ëтибди. Дархол полиция чақирдим, жуда кўп полиция келди. Учта машинада келишди», – дейди суҳбатдош.

Истанбулнинг Театр кўчасидаги меҳмонхонасида содир бўлган воқеа юзасидан Фотиҳ мавзеси полицияси суриштирув олиб бормоқда.

Россия, Қозоғистон ва Жанубий Корея каби мамлакатларни тўлдирган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бугунги кунда тирикчилик илинжида Туркия шаҳарларини ҳам “ишғол” қилмоқда.

Россия матбуотида ëритилавериб сийқаси чиққан “жиноятчи ўзбек” мавзуси шу кунларда турк матбуотига кўчмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 май 2017
Бу ҳақда маҳаллий ўзбек матбуотида илгари ёзилмасди. Гарчи Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми қатор йиллардан буён Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат тизимини ...
17 апрел 2018
Cинов тариқасида тақдим этилаётган, 15 апрелда суратлари пайдо бўлган мактаб формаси ижтимоий тармоқда баҳсларни келтириб чиқармоқда. «Шарқ либослари» дизайнерлик ...
10 феврал 2017
Депутатлар ҳам кутиб турган экан шекилли, президентнинг фаол бўлинг, деган топшириғидан кейин бел боғлаб халқ билан ҳам тиллашишга тушиб ...
5 апрел 2022
АҚШ президенти Жо Байден Владимир Путинни ҳарбий жиноятчи деб атади ва рус ҳарбийлари томонидан Бучада тинч аҳолининг ўлдирилиши учун ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...