Дайжест
26 июл 2016

Туннел баҳона Оқсаройга йўналган пахталар

Қамчиқ довонидаги туннел баҳона Оқсаройга йўналган пахта оқими янада кучайди. Бутун Ўзбекистон матбуоти бугун шу қурилишни амалга оширганларга эмас, уларга «раҳнамолик» қилган юртбоши шаънига ҳамду сано айтиш, унга «пахта қўйиш» пойгасида олдинги сафда бўлишга интилиш билан овора.

Аввалига журналистлар оддий одамлару турли даражадаги депутатлар тилидан матбуотни шундай ҳамду сано билан тўлдирди. Шоиру ёзувчилар қараса, байроқ бошқаларга кетадиган кўринади. Шунинг учун отни қамчилай бошлашди.

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси отни қамчилаган ана шундай «чавандоз пахтакор»нинг мақоласини эълон қилди.

Мақола Ўзбекистона ишлаб чиқарилаётган машиналар таърифи билан, бугун уларнинг «харидоргирлиги ошса ошиб, сира тушмаётгани», «экспорт салоҳияти ҳам йил сайин ошиб бораётгани» тўғрисидаги кичкинагина ёлғон билан бошланади.

Кейин эса: «Бир замонлар Кавказ томонларга борганда 50-60 метрлик туннелларни кўриб ҳайратланардик. Бугун ўзимиз унча-мунча эмас – 19,2 километрлик туннел барпо этдик»,  деб ғурурланади муаллиф.

Мақоладан кўзланган асл мақсадга сал кейинроқ ўтилади. «Соҳибқирон бобомиз «Қудратимизга шубҳангиз бўлса, биз қурган боқинг, деб бежиз айтмаган… Ислом Каримовнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуси билан бири биридан маҳобатли… саройлар, меҳмонхоналар, ёдгорликлар, кўприклар, йўллар бунёд этилмоқда. Шуларга қараб туриб, Амир Темур бобомизнинг юқорида келтирилган сўзларини бугун ҳам бемалол айтиш мумкин…», дейди муаллиф.

Буни соддароқ тилга ўгирсак, «Қудратимизга шубҳа қилсангиз, Ислом Каримов раҳнамолигида ва ташаббуси билан қурилган иншоотларимизга қаранг», бўлади.

Яшанг, ҳурматли ёзувчи, деб кўнглини кўтаргинг келади муаллифнинг. Чунки ҳозирча байроқ унда кетди. Зеро, «Ўзбекистон шундай давлат бугун – яхшиларга ҳавас қилиш билан бирга бошқаларда ҳавас уйғота оладиган мамлакат»!

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 май 2015
Аммо сал фарқ бор. МТС ëпилиб очилиши¸ ГК нинг ота мехридан мосуво қилиниши¸ Россиянинг Қримни аннекция қилиши билан боғлиқ ...
19 декабр 2016
Таниқли хонанда Озода Нурсаидова 17 декабр куни ўзининг инстаграмм саҳифасида Шавкат Мирзиёевдан кечирим сўраши ҳақида ёзди ва сайловда унга ...
27 август 2021
Рассол Кирпи
7 апрел 2017
Эркакларнинг доялик қилишини «шармандалик» дея атаган 42 ёшли тошкентлик имом хатиб Раҳматуллоҳ Сайфутдинов чақириғи ортидан вазирликка шикоят қилган Фарида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...