Асосий мавзулар
3 август 2016

Фарғона ҳокими: «Ҳамманг, мош экасан!»

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг буғдойдан бўшаган ерларга мош экиш ҳақидаги топшириғи, ўз ерларига бошқа экинлар экиб, катта меҳнат ва ҳаражатлар сарфлаб қўйган фермерларнинг шахсий манфаатларига зид келмоқда.

Eltuz.com мухбирига бу ҳақда айтган фермерлардан бирига кўра, улар қиш ойларида техника ва ўғитлар ҳариди учун кредитлар олишган, бироқ бу пулни на пластикка ўтказиш, ва на нақд шаклида олишнинг иложи йўқ.

Деҳқонлар учун экилган ерларини бошқатдан ҳайдаш, экиш икки уч хисса қимматга тушади.

“Куни кеча вилоят ҳокимлигида йиғилиш бўлди ва ҳамма фермерларга такрорий экин сифатида мош экиш топшириғи берилди. Бизнинг вилоят четга мош экспорт қилиш мажбуриятини олибди”, дейди у.

Шунингдек у, вилоят ҳокимининг қарорини ўзгартириш у ёқда турсин, унча мунча одам унинг олдига кира олмаслигини айтади.

“Энди нима бўлади, билмаймиз. Мен июнь ойидаёқ буғдой топшириш режасини бажарган эдим. Буғдойдан бўшаган ерларимга маккажўхори экиб қўйгандим. Бошқа фермерлар ҳам ерларига нимадир экиб қўйишган. Ҳаммасини бошқадан ҳайдатиб мош экиш қимматга тушади. Техникани ҳам, одамни ҳам пулга ишлатамиз”, дейди фермер.

Ҳокимнинг топшириғини назорат қилиш учун туманларга келган ҳокимлик мулозимлари ҳам муаммоларни кўра била туриб елка қисишмоқда.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 май 2017
Ўзбекистон ва Тожикистон орасида мина майдонлари зарарсизлантирилмаган, визали бориш келиш бекор қилинмаган бўлса ҳам, икки давлат рахбарларининг Саудия Арабистонида ...
9 декабр 2019
Мажбурий меҳнат бюросининг Пастдарғом тумани бўлими бошлиғи Илҳом Ҳамдамовнинг 7 декабрь куни ўз вазифасидан озод этилишини мамлакатдаги ҳокимият таназзулининг ...
18 январ 2019
Президент Мирзиёев мамлакатнинг хорижда музлатилган коррупция пулларини қайтариш ва чет эл сармояси киритишга жаҳд қиларкан, тағин Ўзбекистоннинг олдинги президенти ...
28 март 2023
«Юзук-Арт» ташкилоти фаоллари ташаббуси билан 23 март куни Америкадан топилган ва Ўзбекистонга келтирилган «Бухоронинг бомбардимон қилиниши» триптихи хотирасини йўқотишга ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...