Кўзқараш
19 сентябр 2016

«Қайдан келдинг, Мирзиё! Биз сени кутганмидик?»

Шавкат Мирзиёевнинг давлат тепасига келиши ортидан одамлар халқ оғзаки ижоди шаклида видео, ҳажвий суратлар билан бирга шеърлар ҳам ёза бошлашди.

Ботир Ёдкаш тахаллуси остида Eltuz.com нашрига шеърини жўнатган муаллиф уни «Қарғалганлар қўшиғи» деб атайди. У ўз шеърида йиллар давомида эрксизлик гирдобида қолаётган халқ дарду аламини акс эттиради.

Қарғалганлар қўшиғи

Эй Мирзиё, Мирзиё
Сен бўлдинг-у ВРИО
Умидлар бўлди рўё…
Қайдан келдинг эй Бало!
Биз сени кутганмидик?
Чорак аср қон қусиб
ўпка, жигар, жон қусиб
Бошдаги ойболтангни
Ё ҳеч унутганмидик?..

Эй Мирзиё, Мирзиё
Отам дейсан, отангнинг
Меросин ғорат қилиб
Намоз ўқидингми сен
Шу кун таҳорат қилиб?
Отангнинг гўрида ҳам
Турдинг маҳобат қилиб,

Эй Мирзиё, Мирзиё
Оллоҳ синар бу халқнинг
Сабрини сен синама!
Очиқ қўл Искандарнинг
Қабрини сен синама!
Жиззахдаги муштумзўр
Зарбини сен синама!

Эй Мирзиё, Мирзиё
ўйлайсанки сайловда
Қайтадан туғилгайсен
Илоҳим баддуодан
Ҳар кеча бўғилгайсен
Маҳшарда отанг билан
Бир жойга йиғилгайсен

Эй Мирзиё, Мирзиё
Қулоқ тутганмидинг ҳеч
Халқнинг фарёд, унига.
Оғзинг кўпик, тупурдинг
Асосий қонунига.
Давлатман дейсан, аммо
Арзимайсан жунига!..

Эй Мирзиё, Мирзиё
Гарчи мастсан қудратдан
Шарбатинг татимагай!
Бўйинг бир қарич, асло
Савлатинг татимагай!
Етимлардан юлинган
Сарватинг татимагай!
Шуҳратинг, шавкатинг ҳам
Давлатинг татимагай!
Эй Мирзиё, Мирзиё,
Эй сен зулмат, кир зиё!

Ботир Ёдкаш
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 август 2022
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари АҚШ адлия вазирлигига мурожаат қилиб америка мулозимларидан  Гулнора Каримова ўғирлаган пулларни Гулнорага  қайтармасликни талаб қилди. ...
11 декабр 2020
Қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов 10 декабрь куни инстаграм саҳифасида мусиқа билан шуғулланмаслини билдирди: “Ўзим яхши кўрган, мени шунча даражага етказган ...
19 феврал 2018
Ўзбекистондаги жўшқин сиёсий ўзгаришлар шу пайтгача мамлакатда энг қудратли куч бўлган Миллий хавфсизлик хизмати ўрнига янги супертузилма – прокуратурани ...
11 май 2019
Хоразмлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражабнинг уйига 10 май куни соат кечқурун 18.30 да ўзларини BИБ ходимлари деб атаган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...