Кундалик
11 май 2019

Тинтув қилинган Маҳмуд Ражабнинг уйидан «Пайғамбарлар тарихи» китоби олиб кетилди

Хоразмлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражабнинг уйига 10 май куни соат кечқурун 18.30 да ўзларини BИБ ходимлари деб атаган 10 нафар шахс кириб келишган.

Бу ҳақда «Элтуз»га урганчлик маҳаллий журналист хабар берди. Шунингдек, унинг билдиришича, бу шахслар маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зокир Ваисов ва участка профилактика нозири Умрбойлар ҳамда Урганч шаҳридан олиб келинган «холислар» иштирокида Маҳмуд Ражабнинг уйида кечки соат 20.30 ларга қадар тинтув ўтказишган.

«Элтуз» суҳбатдошининг билдиришича, Маҳмуд Ражабга тинтув қилиш қарорини ўқиш ва танишиб чиқиш учун имкон берилмаган.

Тинтув жараёнида Маҳмуд Ражабнинг уйидан ноутбук, янги уяли телефон, бўш дисклар ҳамда Муҳаммад Солиҳнинг «Пайғамбарлар тарихи» китоби ва Ойдин Солиҳнинг табобат ҳусусидаги китоблари олиб кетилган.

Шунингдек, унинг уйидан фермерлар билан боғлиқ турли маълумотлар битилган 7 варақ қоғозни баённомада 7 та варақа топилди деб олиб кетишган.

Суҳбатдошга кўра, Маҳмуд Ражаб тинтув ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомага ўз ҳуқуқлари поймол этилганлиги ва тинтув қонун талабларига хилоф равишда ўтказилганлиги боис имзо чекишдан бош тортган.

Ҳозирги пайтда Маҳмуд Ражаб ўз уйида. Тинтув жараёни бошланиш жараёнида уйда унинг фақат ўзи бўлган. Турмуш ўртоғи ва болалари билан боғланишга ва уларга хабар беришга рухсат этишмаган.

У талаб қилаверганидан сўнггина иккита қўшнисини чақиришган. Шундан кейин томорқада юрган хотини хабар топиб келган.

“Элтуз” нашри 26 март куни Гуржистоннинг Тифлис шаҳридан қайтаётганида Тошкент аэропортида ушланган, Европа бирдамлик маркази семинарида қатнашган шоир Махмуд Ражабнинг ёнидан чиққан китоблар ва телефони мусодара қилингани ҳақида хабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 январ 2022
Ҳаммани аввал кулдириб, кейин йиғлатган атоқли ўзбек адиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ...
21 апрел 2023
1918 йилнинг 21 апрелида Россия ва Сибир мусулмон туркларининг миллий маданий мухториятини эълон қилган Умумроссия мусулмонлари миллий мажлиси Сталин ...
4 апрел 2023
Yuzuk Art ёзади: Бугунги сурат! Постамент таъмирланган. Бюст тақдиридан хавотир олган ва бефарқ бўлмаган барчага раҳмат! Шу кунларда кўплаб ...
14 декабр 2016
«XXI аср» газетаси (08.12) бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келаётган мурожаатларга оид навбатдаги мақолани эълон қилди. «Мурожаатлар ҳаққоний бўлса..» сарлавҳали ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...