Кўзқараш
21 сентябр 2016

Мирзиëев шарафига палма япроғи

Тошкент марказида тураман, балкондан олий мажлис кўринади, сал нарида прокуратура. Аммо шунча йилдан бери дом олдидаги бир уюм чиқинди олинмасдан ëтувди. Ëлғон бўлмасин Наврўздан бери.

Кеча Мирзиëев келади деб ўша чиқиндиларни кўринмас одамлар тозалаб ўрнига палма экиб қўйишибди. Ҳамма ҳурсанд, кимдир қолган умрида палма кўрганига, кимдир чиқинди ҳиди нари бўлганига. Шу пайт осмондан пат-пат қилиб тикучар учиб ўтди. Ҳожи бобою ҳожи оналар осмонга қараб “ана Мирзиëев” деб дуога қўл очишди.

Кечагина атрофи темир панжаралар билан ўралган машиналар турадиган майдон ўрнида ранг-баранг гуллар очилиб ётибди. Турар жой, ҳукумат бинолари, ресторанларнинг деворлари янги бўялган, бир кун аввал ташландиқ ҳолда ётган жойда болалар майдончаси қурилган, кўчалар супуриб сидирилган, йўллар озода, хуллас, ҳайратдан қотиб қолдим, ҳушим бошдан учди кетди…

Айни куз авжида анвойи гулларнинг барқ уриб очилишини қаранг. Сабабини суриштирсам, гузаримизга Вазири аъзам ташриф буюрарканлар.

Ëнимиздаги бозорчада бодринг сотадиган ҳола чин дилдан дуо қилди. Ҳоланинг айтишича энди бундан буëн бодринг сотганда касса аппарат керак эмас экан.

“Мирзиëев бекор қилдилар касса аппаратни, илойим имзо қўйган қўллари дард кўрмасин”

Ҳожи боболар тилида эса бошқа гап:

“Бу боришда ўлдиришади буни”

“Э ўлдиришмайди, Аллақачон СНБ охранасидан воз кечибдику. Алишер Усмонов охран юборибди Шўкатакани қоровуллайсан деб”

“Путинни ўзи чинор қўндоқли гвардия аскарларини жўнатибди қоровулликка”

Тошкентдан мактублар

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 январ 2022
Ўзбек мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ Элтуз мухбири билан суҳбатда Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди. Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад ...
6 октябр 2021
Ўзбекистон Россиядан 1 миллион гектар ерни ижарага олишга ҳаракат қилмоқда, бу 2,5 миллион тонна ғалла олиш имконини яратади, дея ...
16 декабр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com Таниқли хонанда Юлдуз Усмонова 12 декабр куни ўз таваллуд кунида президент Ислом Каримовга бағишлаб қўшиқ яратгани ...
29 октябр 2023
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини турк деб билган Рассом ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...