Асосий мавзулар
18 январ 2017

Битирувчилардан ишга кириш шартномаси талаб қилинмоқда

Шу кунларда, кўплаб ота оналар коллежни тамомлаётган фарзандларига тўрт томонлама шартномани имзолатиш учун иш берувчилар эшигида сарсон бўлишмоқда.

Ҳали ўқиш тугашига беш ой вақт бўлса-да, ота-оналарга шартномаларни эртароқ тайёрлаб қўйиш вазифаси юкланган.

«Агар коллежга бирор ташкилотдан битирувчини ишга оламан, деган мазмунда тўлдирилган шартномани олиб бормасак, фарзандимизга диплом берилмас экан» – дея тушунтирди бу вазиятни Элтузга ота-оналардан бири.

Суҳбатдошга кўра, илгари ҳам битирувчилар билан бундай расмийтчилик шартномаси тузиб келинган, фақат у учёқлама имзоланган, «бу йил эса ҳокимлик ҳам қўшилиб тўрт томонлама имзоланадиган бўлган.

Шу боис эндиликда иш берувчилардан бундай шартномани олиш ҳам қийинлашган.

«Қайси ташкилотга борманг “Менда иш ўрни йўқ, бу ишга бошим билан жавоб бераман” дея кўзбўямачилик учун ҳам шартнома имзолашни хоҳлашмайди», дейди бу йил қизи коллежни тугатаётган ота.

Агар қаловини топсангиз…

Элтуз суҳбатлашган ота-оналардан бирига кўра пулни каттароқ қистириш йўли билан муаммони ҳал қилиш мумкин.

«Масалан, мактаб директорига 100 доллар ва ундан кўпроқ “пора” сифатида узатсангиз, ишингиз осон битади», дейди у.

Унинг сўзларига кўра, ўшанда ҳам мактаб директори “қизингиз ёки ўғлингиз битирса, менга иш сўраб келмайсиз-а” дея минг марта рози ризолик сўраб олишади.

Шу тариқа қоғозда барча битирувчилар «ишли бўлган» ҳисобланади, аммо ишсизлар сони ортиб бораверади шартнома келтирмаган талабаларга диплом берилмайди.

Шахсан Мирзиёевнинг топшириғига кўра

Тўрт томонлама шартнома ғалваси Мирзиёевнинг янги иш ўринлари ташкил қилиш ҳақидаги топшириғи билан боғлиқлиги иддао қилинмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 14 январ куни ўтган кенгайтирилган йиғилишида Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистонда янги иш ўринлари ташкил қилиш топшириғини бажарган ҳокимларни пул билан рағбатлантириш, бажармаганлар ойлигидан эса 15 % ушлаб қолиш кераклигини билдирган эди.

Шу маънода Фарғона вилояти мутасаддилари ишсизлик муаммосини қоғозда тезроқ ҳал қилишни исташаётган кўринади.

Тўрт томонлама имзоланадиган бу шартнома, айни пайтда битирувчини иш билан таъминлашдан кўра унинг коллеж директори олдида, директорнинг эса ҳоким олдида, ҳокимнинг эса Мирзиёев олдида ҳисобот топшириши учун керак.

Бироқ, расмиятчиликдан иборат бу тадбир ёшлар орасидаги ишсизлик муаммосини ҳал қилиши даргумон.

Насима Даврон қизи
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 апрел 2016
«Авакян иши» номи билан шов-шув бўлаётган жиноят иши тўғрисидаги «фош этувчи» тафсилотлар Ўзбекистон ТВси экранидан ўзбек интернет ресурсларига кўчди. ...
9 октябр 2018
Ахборот технологиялари ва коммуникацияни ривожлантириш вазирлиги октябрь ойининг бошида Ўзбекистонда кўриш тақиқланган 103 фильм рўйхатини провайдерларга тақдим этди. Назорат ...
12 март 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
20 июн 2022
Фарзандим бу йил мактабни битиряпти. Орзулари бир олам. Чел элда ўқишни, дунё кезишни орзу қилади. Ҳозир репетиторда тайёрланяпти. Ахир ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...