Асосий мавзулар
18 январ 2017

Машариповнинг ўзбекистонлик бўлганини расмий Тошкент тасдиқлади

Турк матбуотига кўра Машариповнинг Ўзбекистон ватандоши эканлигини расмий Тошкент тасдиқлаган. Ўзбекистон тарафига кўра, Машарипов қидирувда бўлган.

Молтепадаги рейд. Фото: Ижтимоий тармоқдан

Турк полициясига кўра, Машарипов қўлга олинган пайти «Ўлдирманг мени акалар!» дея бақирган, қўлга олиш пайтида битта ҳам ўқ отилмаган.

Чоршанба куни тергов пайтида Машарипов аввалига Тақсим майдони (Истанбул маркази)да портлаш ташкил қилмоқчи бўлганини айтган.

Кейин Роққадаги ИШИД вакиллари билан келишиб тунги клубда қирғин қилишга қарор берган.

Истанбул ҳокими Восип Шоҳин ва Истанбул амният мудири Мустафо Чолишқон сешанба куни матбуот анжумани ўтказиб, қўлга олинган одамнинг Ўзбекистон ватандоши Абдуқодир Машарипов эканлигини билдиришган эди.

Шунингдек, матбуот анжуманида Машариповнинг уйидан 197 минг АҚШ доллари чиққани билдирилган.

ИШИДга мансублиги айтилаётган мазкур шахснинг лақаби Абу Муҳаммад Хуросоний бўлган.

Анжуманда таъкидланишича, 33 яшар Ўзбекистон ватандоши ва этник тожик Абдуқодир Машарипов Ўзбекистонда ҳам қидирувга берилган.

Молтепадаги рейд. Фото: Ижтимоий тармоқдан

Унинг Афғонистон ва Покистондаги лагерларда таълим олгани ҳам таъкидланди.

Аниқланишича, Машарипов Туркия ҳудудига Эрон орқали ноқонуний йўллар билан ўтган.

Шу кунларда келиб чиқиши Марказий Осиëдан бўлган 50 киши айни воқеага алоқадорликда айбланиб қўлга олинди.

Абдуқодир Машарипов билан бирга қўлга олинганлар орасида бир ироқлик эркак, шунингдек Миср, Сенегал ва Сомали ватандошлари бўлган аёллар борлиги айтилмоқда.

Eltuz.com манбаларининг айтишича, Машарипов Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшаган ва бундан 6 йил олдин Ўзбекистонни тарк қилган. У икки фарзанднинг отасидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 май 2021
Тошкент шаҳрида бунёд этилган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар 9 май арафасида боғ ҳудудини тозалаш ...
30 август 2021
Президент Ислом Каримов Ўзбекистонни модернизация қилди, дейишганида аслида нотўғри гапиришади. Чунки у бундай қилиш учун на кенг дунёқарашга, на ...
10 ноябр 2024
Биз ўзимизга мерос деб билганимиз Темур салтанати бугунги Ўзбекистон териториясидан анчайин катта.  Ярим дунëнинг ярмиси қадар катта.  «Бобур Хиндистонни ...
28 ноябр 2024
Ўзбекистонлик 28 нафар фермер Ўзбекистон президентининг аграр ислоҳоти ўзбек деҳқонини 100 йиллик моддий ва маънавий кишанлардан озод қилишнинг илк ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...