Асосий мавзулар
25 январ 2017

Фарғона. Бир ҳафтада тўртта босқинчилик

Фарғона вилоятининг туман ИИБ идораларидан бирида ишловчи Элтуз манбасига кўра, баъзида гуруҳ бўлиб, баъзида якка тартибда уйларга кираётган ўғри ва босқинчиларни топиш осон кечмаяпти.

«Бир ҳафтада тўрт марта ўғирлик ҳақида маълумот олдик, – деди туман ИИБларидан бирида ишловчи манба.

Унинг билдиришича, коллеж директорининг уйидан 6 миллион сўм ўқувчилардан китобга деб йиғилган пул ва тилла тақинчоқлар йўқолган.

Яна бир савдогар аёлнинг уйидан ҳам қимматбаҳо буюмлар олиб чиқиб кетилган, бир ҳолатда ўғри ҳеч нарса олмасдан чиқиб кетган, уй эгаси вақтида қўшниларини чақиришга улгурган.

«Тошкентнинг “Абу Сахий” бозорида дўкони бор аёлнинг келини ва уч нафар набирасини талончилар боғлаб қўйиб, уйидаги тилла буюмларни олиб чиқиб кетган. Босқинчилик ва талончилик қилганлар етти киши экан, олиб борилган тезкор қидирув ишларидан кейин улар топилди», – деди бошқа бир ИИБ ходими.

Аммо кўп ҳолларда босқинчилик ва ўғирлик жиноятлари очилмай қолаяпти. Элтуз билан суҳбатлашган манба, бунинг ҳаммасига ишсизлик ва иш ҳақининг озлиги сабаблигини айтади.

«Ёш йигитлар ишсиз. Бор ишларда эса ойлик қониқарли эмас. Баъзилар эса Россия ва бошқа давлатлардан депортация бўлганлар. Улар четга чиқиб кетолмайди, бу ердаги ойликка эса уларнинг ишлагиси келмайди. Шунинг учун ўғирлик ва босқинчилик, талончилик кўпаймоқда», – дея сўзларини якунлади ИИБ ходими.

Насима Даврон қизи
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 декабр 2019
Тожикистон президентининг ўғли Рустам Имомалининг Душанбе шаҳри ҳокими сифатидаги илк расмий ташрифи Ўзбекистонга тўғри келди. Бу ташриф президент Имомали ...
25 март 2024
Салом қадрли мухлислар, шошилинч хабар. 26 мартга ўтар кечаси соат 24.00 атрофида, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш  вазирлигининг «Улуш киритиш асосида ...
12 апрел 2016
Бугун Eltuz.com сайти Ўзбекистоннинг оғриқли муаммоларидан бири, ўзбек сўмини ҳорижий валютага айирбошлаш масаласини акс эттирган рассом Элсеварнинг ҳажвий расмини ...
6 декабр 2018
Фильмнинг бу қисмида “Рембо”нинг ҳибсга олиниши ҳақида ҳикоя қилинади. “Контора” Рембога қарши туҳмат уюштириш мақсадида махсус гуруҳ тузади. МХХ ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...