Асосий мавзулар
13 феврал 2017

Андижонда пенсияларни нақд пулда олишни истаганлар навбат талашмоқда

Алоқа ходимларининг айтишича, пенсионерлар бу борада почталарга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилинган куннинг
эртасигаёқ мурожаат эта бошлашган.

Улар ҳатто навбат талашиб можароларни ҳам келтириб чиқаришмоқда.

«Одамлар жуда бесабр бўлиб кетишган», – дейди почта ходими Г.Азизова. – Пул тарқатишни бошлаганимизга эндигина 2 кун бўлди. Банкдан бир кунда 20 миллион,30 миллион пул обкеляпмиз, бир пасда тугаб қоляпти.Тўполон кўтармасдан навбатга ёзилиб муроса қилсалар, бугун бўлмаса эртага албатта пенсиясини олишади. Аммо йўқ, ҳамма пулни биринчи бўлиб олишни хохлайди».

Андижон шаҳридаги почта бўлимларида душанбадан бери ҳар куни мана шундай ҳолат. Камида 200-300 нафар одам почта алоқа бўлими олдида
пенсия олиш учун навбат талашмоқда. Почта ходимларидан бирининг маълум қилишича,асабийлашган пенсионер аёллар ҳатто эшикни ҳам синдириб
юборишган.

«Пенсияларни нақд пулдан пластикка ўтказганида жуда қийналгандик. Картадаги пулни 15-18 фоизга нақд пулга айлантириб ишлатган кунларимиз
бўлди,-дейди пенсионер Р.Аҳмедова.- Мана худога шукр, янги президентимиз шарофати билан яна нақд пул оладиган бўлдик. Фақат битта
ёмон томони, пенсиямизни олиш учун 2-3 кунлаб навбатда туришимизга тўғри келиши бўляпти. Кекса одамларни биласиз, қишнинг совуқ кунида
бунақа уззукун навбатда туролмайди. Касал одамлар бор. Невараларимиз чиқиб олиб келсин десак, бировнинг пулини бошқа одамга бермайди».

Шу йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пенсионерларнинг пенсия пулларини тўлиқ нақд пул шаклида
тўлаш ҳақидаги қарорни имзолаганди. Унга кўра 1 февралдан бошлаб пенсиялар юз фоиз нақд пул шаклида, талабалар стипендиялари эса 50
фоиздан кам бўлмаган ҳолда нақд пулда тўланиши белгиланган. Давлат раҳбарининг мазкур фармони кексалар ва талабаларни қувонтирган
бўлсада, одамлар почтадаги пенсия тарқатиш тизимидан норози эканликларини айтишмоқда.

«Банкларда нақд пул масаласида муаммолар йўқ, пенсияларга бемалол етади, дейишганди,-дейди пенсионер Ш.Абдулазизов.- Бироқ пенсияни
олишда почтада яна аввалгидақа муаммолар бўлса қийналиб қоламиз шекилли. Икки кундан бери навбатда тураман.Менинг навбатим келганида
пул тугаб қолади. Энди эртага яна эрталабдан навбатга тураманми? Нимага керакли пулни обкелиб туриб, кейин тарқатишни бошлашмайди».

Янги қарорда белгиланишича, нақд пул масаласида муаммолар бўлмаслиги юзасидан амалий чора-тадбирлар кўриш вазифаси банк ва мутасаддди
ташкилотлар зиммасига юклатилган. Мутасаддилар бу тизим босқичма-босқич такомиллаштириб борилишини, нақд пул тушумини яхшилаш
учун амалий чора-тадбирлар бошлаб юборилганини маълум қилишмоқда.

Фақат бунинг учун аҳолидан озгина сабр-қаноатли ва маданиятли бўлиш талаб этилади.

Одамларнинг айтишларича, илгари пенсияларни почтальонлар уйма-уй юриб тарқатган. Навбат кутиб талашишлар ҳам, пул етмай қолиш ҳолатлари ҳам бўлмаган. Бора-бора пенсионерлар почтальонларнинг орқасидан қувиб юрадиган бўлишди. Одамлар пулларини вақтида олиш учун пенсия пулидан почтальонга улуш беришга ҳам рози.

«Усиз ҳам почтальонлар пенсиямиздан анчагина ушлаб қолишади,-дейди Комила ая. – Газга,светга олишади,ахлатга олишадими-ей. Газета беришади, мажбурий. Булардан ташқари пенсия пулидан почтальонга 3 минг, 5 минг сўм атрофида бериб чиқамиз. Бермасак, келаси ойда бизникини вақтида бермайди,пул йўқ деб судраб юраверади. Шунинг учун ўша 3-5 мингдан кечиб пулни обчиқардикда. Пластикка ўткизганида мана шунақанги тўловлардан қутулганимга хурсанд бўганман».

Пенсионерларнинг таъкидлашларича, почта ходимлари пул тарқатиш орқасидан шу тахлит анчагина даромад топишади. Бундан ташқари банкдан
пулни олиб келган бўлсаларда, “банкда пул йўқ экан” қабилида баҳона қилиб, одамларни қуруқ қайтариб юборган, нақд пулларни эса бозорда
айлантирган ҳолатлари ҳам бўлган. Бу ҳақда Андижон туманида яшовчи тадбиркор И.Халимов шундай дейди:

«Махалламиздаги почта ходимларини шунақа иш устида ушлаб олганмиз. Бу почтачилар банкдан пулни олиб бир хафтага қассобларга фоизга бераркан. Одамларга эса “Пул йўқ, эртага келинглар,индинга келинглар!” деркан.

Биз орқасидан пойлаб Нексияга қопда пулни босаётганида ушлаб олганмиз. Шунақа ҳолат юзасидан неча марта почта раҳбарлари алмашди. Энди яна шунақа ҳолатлар бўлмайди, деб ким кафолат бера олади?! Ҳаммадаям нафс бор! Пенсия тизимини тубдан янгилаш, такомиллаштириш керак», – дейди тадбиркор.

Шоҳида Саидова
Андижонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 апрел 2015
Бизнинг ҳуқуқ ҳимоячиларимиз, мухолифатчилар ва оддий фуқаролар ҳам одатда ҳокимиятдан адолат ва ҳимоя издашади, – улар шунчаки ҳокимият йўқ ...
23 август 2018
Интернетда тарқалган ёш қиз билан жинсий алоқа қилаётган домла видеоси тафсилотлари ва шахси «Элтуз»га маълум бўлди. Видео 2017 йили ...
20 март 2016
“Диёнат” газетаси Учқўрғон туманилик ҳамқишлоқларини Қозоғистонга олиб бориб, 500 минг тангага сотиб юборган шахс беш йил муддатга қамоқ жазосига ...
29 март 2018
Фарғонада эшаклар кўплаб сўйилаётгани, гўшти эса сомсага ишлатилаётгани 23 март куни «Ўзбекистон 24» канали орқали намойиш қилинган, ҳали айби ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...