Cатира
7 апрел 2017

Қўшниси зўрлаган хивалик мактаб ўқувчиси ўғил туғди

Хива тумани Саëт қишлоғидаги 31-мактабнинг 15 яшар ўқувчиси M.T 5 апрел куни Хива туман туғруқхонасида ўғил туғди.

Муҳайё таҳсил олаётган мактаб ўқитувчиларидан бири бу ҳақда Элтуз мухбирига ҳабар берди.

Унга кўра, Хива туман халқ таълими бошқармаси мулозимлари бу гап овоза бўлмаслигини мактаб маъмуриятига тайинлашган.

Муаллимнинг яна айтишича, мактаб ўқувчиси M.T ўтган йили 37 яшар қўшниси тарафидан зўрлаб қўйилган ва буни мактаб маъмурияти, ҳамда Саëт қишлоқ фуқаролар йиғини раҳбарлари бекитиб келишган.

Мактаб муаллимининг айтишича, ўқувчи қиз туғруқхонада кўзи ëриган пайтда Хива ва Хонқа тумани ИИБ ходимлари ва бошқа мулозимлар ҳозир бўлишган:

“Хива туман ҳокими ўринбосари Малика опа Исмойилованинг ўзи назорат қилди. Қизга далда бериб турди.

Қизнинг онаси Садоқат Исмойилова ҳам туғруқхонага келди, лекин унинг ўгай отаси Фарҳод Абдримов кўринмади” дейди 31 мактаб ўқитувчиларидан бири.

Мактаб ўқувчиси зўрлангани яширилганмиди?

Озодлик радиосининг ëзишича, Саëт қишлоғидаги 31 мактаб директори Рустам Хўжаев ва шу қишлоқ врачи Шарофат Мадримова ўқувчи қизнинг хомиладор бўлганини яширгани учун ишдан олинган.

Айни мақолада ëзилишича, мактаб ўқувчиси Хонқа туманидаги бувисиникига кетаëтган пайтда зўрлангани учун Хонқа туман ИИБ да Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 118-моддаси (“зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш”) бўйича жиноят иши очилган. Мақола давомида хомиладор бўлганидан даҳшатга тушган ўқувчи қиз бир неча маротаба ўзини осишга урингани ҳам айтилади.

Ўқувчининг зўрланиши ягона воқеа эмас

Асли хивалик ва шу кунларда Россияда Бибиш тахаллусидаги китоблар муаллифи Хожарбиби Сиддиқова “Хивалик раққоса дил изхори” деган автобиографик китобида ўзининг 8 ëшида зўрланганини ëзади.

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилариннг зўрланиши бўйича ихтиëримизда фақат битта мулозимнинг эътирофи мавжуд.

Ўзбекистон Маънавият-тарғибот маркази 2015 йилги тадбирда айни ташколот раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев акаси ëки отаси зўрлаган ëш қизчаларнинг туғиб қўйгани ҳақида аниқ рақамларни келтирган эди:

«2013 йилги маълумотни айтаман. 13 ëшли 200 дан ошиқ қизимиз туғиб қўйди. 13 ëшида 200 тадан ошиқ ўзбекистонлик қиз туғди! Бу қизларнинг аксариятининг ë отаси кетган, ë онаси кетган ëки ота-онаси кетган, бола бу ерда сарсон.

Мана яқинда эшитган бўлсанглар, Хоразмда 12 яшар қиз ўзининг акасидан туғди. Тошкент шаҳрида ўтган йили бўлган воқеа – Юнусободда иккита 13 яшар қизимиз ўзини отасидан туғди. Мана энди савол туғилади – маънавият керакми ë керак эмасми?» дея таъкидлаган эди Республика Маънавият-тарғибот маркази раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 19-мактаб интернетининг уч нафар ўқувчиси — Хосият Эгамбердиева, Гулшода Холмонова ва Мадина Жўраеваларнинг номуси топталгани, улар турли пайтларда зўрлангани яширилаётгани ҳақида “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумот тарқатган эди.

“Эзгулик” маълумотига кўра, ўқувчи қиз Хосият Эгамбердиева мактаб қоровули Актам Муҳаммадиев томонидан бир неча марта зўрланган ва ҳатто бир марта тумани марказий шифохонасида аборт ҳам қилинган.

Бу ҳодисадан қўрққан Хосият Китоб тумани ҳудудига қочиб кетган ва у номаълум шахслар томонидан Муборак туманидаги фоҳишахонага сотилган. 3 ой давомида жинсий экспулатацияга мажбур қилинган ақли заиф бу қиз фоҳишахона соҳиблари жавобгарликка тортилгач, мактабга қайтарилган.

2015 йилда Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мактаблардан бирида ўқийдиган бешинчи синф ўқувчисини муқаддам судланган 36 яшар йигит зўрлагани ҳақида маҳаллий нашрлар маълумот берган эди. Маҳаллий нашрларга кўра, зўрлангандан сўнг уриб чалажон қилинган қизалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 июн 2016
Истанбулнинг Бақиркўй туманидаги саккизинчи оғир жазо маҳкамасида давом этаëтган суд жараëнида қотиллик ташкилотчиси дея кўрилган Собир Шукуров ва қатлни ...
10 октябр 2019
Бугун республикада матбуот хизматларига эътибор қаратилмоқда, урра, урра билан президент қарори асосида барча шаҳар, туман ташкилотларида, ҳокимликларида янгидан ахборот ...
3 феврал 2020
Адлия вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида нотариусларга диний талаблар қўйилгани ҳақида 2 февраль куни ЎзА хабар берди. «Уларга қонуний ишлаш ...
30 апрел 2018
Президент Мирзиёев 26 апрель кунги йиғилишида Тошкент марказидаги «Истиқлол» санъат саройи ва метро бекатига “Халқлар дўстлиги” номини қайтариш қарорини ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...