Стокголм ҳужумчиси Рахмат Ақиловнинг икки шериги қўлга олинди
Стокголмда терактни амалга оширган самарқандлик Ақиловнинг қўлга олинган шериклари дея гумон қилинаётган шахслар, Элтузнинг ишончли манбаларига кўра, 47 ёшли Ўзбекистон ватандоши Сирож Саидқулов ва Суннатилло Саидовлардир.
11 апрел куни судда, шунингдек, улар учун тожик таржимони сўралгани билдирилган.
Бундан сал илгари, швед нашрлари Рахмат Оқиловнинг адвокатини алмаштириш ва унга сунний мазҳабидаги адвокат тақдим этишларини сўраб мурожаат қилгани ҳақида ёзишган эди.
Судда ҳозир бўлган самарқандлик Раҳмат Оқилов Стокголм марказида терактни амалга оширганини тан олди.
Бу ҳақда Швециянинг Expressen нашри Cтокголм судига таяниб хабар берди.
«Шунингдек Оқилов ортидан унга ёрдам берган шериклари ҳам сўроққа тутилади ва қамоққа олиниши мумкин» дея билдиради швед нашрлари Ички ишлар вазири Андерс Игеман
(Anders Ygeman) сўзларидан иқтибос келтириб.
Шунингдек, Элтуз манбарлари жиноятга алоқадор яна битта 30 ёшли шахснинг қидирувда эканини тасдиқламоқда.
Eltuz.com