Асосий мавзулар
27 сентябр 2017

Киевда ушланган ўзбек журналисти Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкин

Украина суди томонидан қамоққа олинган 51 яшар ўзбек журналисти Нарзулло Охунжонов Ўзбекистонга эстрадиция қилиниши мумкин. Фото: Рефат Чубарев

«Детектор медіа» нашрига кўра, Киев шаҳридаги Соломянск туман суди 26 сентябр куни унга 40 кун вақтинчалик қамоқ жазоси белгилаган.

20 сентябр куни Охунжонов, хотини ва беш нафар фарзанди билан «Жуляны» аэропортида ушланган эди.

Оҳунжоновнинг адвокати Алексей Фёдоровга кўра, 40 кун давомида судланувчини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилиши керак.

ЎзМТРКдаги ишидан бўшатилгач, тўрт йил давомида Туркияда яшаган журналист товламачиликда айбланиб, Ўзбекистон талабига кўра, Интерпол қидирувида бўлган.

Шунингдек, Киев нашрлари Охунжоновнинг 20 сентябрда Украинадан сиёсий бошпана сўрагани, прокуратура эса уни қамоққа олиш учун ҳужжат тақдим қилгани, суд вақтинчалик қамоқ жазосини рад қилишга асос топа олмаганини билдиради.

Суднинг бу қарори чиққунига қадар, Нарзулло Охунжонов Киевдаги вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланган. Ҳозир эса уни Киев шаҳридаги тергов ҳибсхонасига ўтказишган.

Ҳимоя томони судга аппеляция шикояти киритгани, суд қарори кейинги инстанцияда қайта кўриб чиқилиши кераклигини билдирмоқда.

Фёдоровга кўра, Охунжонов ишига халқаро ташкилотлар фаол аралашмоқда.

Бундан илгари «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти, журналистнинг оиласини Ўзбекистон ҳукумати таъқибга олаётганини тасдиқлаган эди.

Шунингдек, khpg.org сайти, Украина Олий Радаси депутати ва Қирим татарлари мажлиси лидери Рефат Чубаров ҳам ўзбек журналистига Украинадан бошпана берилишидан умидвор эканини ёзган.

Оиласи билан Киевга Туркия орқали келган Охунжоновнинг беш нафар фарзанди ва хотини ҳам ҳозир Украина пойтахтида қолмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 октябр 2024
Тошкентдаги университетнинг 21 яшар студенти одам буйрагини 38 минг, жигарни 43 минг ҳамда суяк илигини 23 минг долларга олишини ...
10 декабр 2024
Дунë уруш асоратларидан қаддини энди тиклаëтган 1948 йилнинг 10 декабрь куни Парижда жаҳоннинг кўплаб давлатларидан йиғилган дипломатлар Инсон ҳуқуқлари ...
29 апрел 2023
Рассом Туз: Тарих улуғ мураббий. Устозлар ëди муқаддас.  Матчон Суқулиш: Туз оға бугунги гунам эртанг учун тарих. Сиз бугуннан ...
6 ноябр 2023
Гитлерга ошиқ бўлиш йигирманчи асрда қолиб кетган руҳий аномалия деб ўйлардим. Немис хотинлари Гитлер гапирганда ҳаяжондан сийиб ташаган. Йигирма ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...