Cатира
19 октябр 2017

Сўз эркинлиги анжуманида қамоқдаги журналистга оид саволларга жавоб йўқ

18 октябр куни Тошкентда ўтган Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕҲҲТ) анжуманида журналист Бобомурод Абдуллаев тақдирига оид барча саволлар жавобсиз қолди.

Анжуманнинг Матбуот эркинлигига бағишланган эрталабки йиғилишида, Fergananews.com сайтига кўра, журналист Сергей Наумов маърузачидан Абдуллаевнинг қамалишига изоҳ сўраган.

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бобожонова, Бобомурод Абдуллаев «ҳибсга олинган, чунки қонунни бузган», деган.

Нашрга кўра, Абуллаев ишини «суд кўриб чиқаётгани»ни писанда қилиб, «суд қароригача» бунга изох бермаслигини билдирган.

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти вакили Йоханн Биррнинг бир қанча саволлари ҳам жавобсиз қолди.

«Агар Бобомурод Абдуллаев 27 сентябрда қамалган бўлса, нега унинг яқинлари икки кун давомида бундан мутлақо хабарсиз қолишди?»

«Нега журналист шу пайтгача адвокатдан маҳрум?»

«Нега яқинларининг у билан учрашишига рухсат этилмаяпти?»

Озроқ вақт ўтиб, журналист Алексей Волосевич иштирокчининг бу саволларига жавоб бериладими, дея қайта сўраганида эса Бобожонова мутлақо «йўқ!» дея жавоб берди.

Ҳуқуқ фаоли Умида Ниёзова «Элтуз» нашрига бу ҳолат юзадан ўз фикрини билдирди.

«Ёзиш ҳуқуқидан фойдаланганлари учунгина журналистлари турмада қолаётган мамлакатда матбуот эркинлиги анжумани ўтказиш қанчалик аҳлоққа тўғри келади?

Бу савол, қамалган журналист тақдири ҳақида билмаслиги мумкин бўлмаган ЕҲҲТга тааллуқли.

Сўз эркинлиги – одамларнинг ҳукуматга ёқиш-ёқмаслигидан қатъий назар эркин сўзлаш ва ёза олишлари мумкинлигини англатади.

Сўз эркинлигининг кескин саволларга жавоб бера олмайдиган мулозимлар расмиятчилик учун ўтказадиган анжуман билан ҳеч бир боғлиқ жойи йўқ».

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 август 2022
Ушбу мақола The Washington Post газетасининг АҚШ иттифоқчиларини ва Зеленскийни уруш муқаррарлигига қандай ишонтиришга ҳаракат қилгани борасидаги текширувлари асосида ...
26 сентябр 2017
26 сентябр куни танқидий фикрлари учун ўзбек ҳукуматининг қора рўйхатига киритилган 63 ёшли ёзувчи Нурилла Отахонов Туркиядан Тошкентга йўл ...
19 июн 2019
Ўзбекистонда маҳалла раиси тили билан мамлакат пойтахти Тошкентда фуқароларни рўйхатга олиш тизимини янада кучайтириш, хусусан, маҳалладан маълумотнома олиш амалиётини ...
8 сентябр 2022
Элтуз «600 секунд»нинг 8 сентябрь 12-сонини тақдим этади. +++ Фарғона вилояти судида Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров ва ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...