Асосий мавзулар
21 феврал 2018

Аҳмадбойга 13 йил берилди

Молиявий пирамида яратган чинозлик тадбиркор, 40 ёшли Аҳмад Турсунбоев 13 йилга ҳукм этилди. Амнистия қўлланиб, жазо тўртдан бирга қисқартирилди.

Рассом Кирпи -2018

Шунингдек, Турсунбоев бир йилга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, унга тағин 52 миллион 96 минг сўм жарима жазоси тайинланди.

16 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида унга сўнгги сўзни айтиш имкони берилганди.

Рассом Туз – 2016

«Мен фуқароларни алдамаганман. Одамлар ўз хоҳишлари билан пулларни олиб келган. Мен деҳқончилик, қассоблик ва чорва билан шуғулланганман. Мен ҳеч қачон халқни алдамаганман, бировнинг ҳақини емаганман. Шу ёшимгача ҳеч қачон инсонларни алдамаганман», деди Аҳмадбой суддаги сўнгги сўзида.

Рассом Адолат – 2016

Чиноз «Авто Ҳамкор» ширкати раҳбари Аҳмад Турсунбоев устидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-моддаси (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш)бўйича жиноят иши очилган.

Шунингдек, Турсунбоев 177-модда – валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда – чет эл валютасини яшириш бўйича ҳам айбланмоқда.

Молиявий пирамида яратганликда айбланаётган Аҳмадбой 2016 йилнинг июнь ойи ўрталарида қамалган, унинг уйидан 13 миллиард сўм ва 12 миллион АҚШ доллари чиққан эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 декабр 2019
Келаётган йилнинг февраль ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга кутилаётган ташрифи чоғида мамлакат учун ҳаётий масалалар муҳокама қилинади.  Бу ...
6 июл 2017
Президент Мирзиёевнинг 29 май кунги қарори билан «Ўзбекэнерго» 6 562 нафар электромонтёрни, «Ўзтрансгаз» эса 4 255 нафар газ текширувчини ...
23 август 2019
Ўзига ишончи бўлмаган, қўрқоқ ва ожиз сиёсатчиларгина давлатни диктатура усулида бошқариш йўлини танлашади. Бу энг осон йўл. Аҳмоқнинг ҳам ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...