Асосий мавзулар
4 май 2018

Анвар қори сунъий кома ҳолатидан уйғонди

Диний идорага яқин бир манбанинг «Элтуз» нашрига билдиришича, 60 яшар Анвар қори Турсунов 1 май куни сунъий кома ҳолатидан уйғонган. Бу ҳолатда у салкам бир ой қолган.

«Қори ака уйғонибдилар. Одамларни таниб, оз-моз гаплашаётган эканлар», дея билдирди 4 май куни «Элтуз» суҳбатдоши.

Инсультга чалинган Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов 2018 йилнинг 5 апрелидан буён кома ҳолатида қолаётган ва Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг нейрореанимация бўлимида сунъий нафас олдириш тизимига улаб қўйилган эди.

Фаолиятини ўтган асрнинг 80-йилларда “Ёшлик” журналида бошлаган Анвар Турсунов 1989-1992 йилларда Қуръони каримнинг биринчи таржимасига (шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилган.

2015 йилдан Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритаётган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 декабр 2018
2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қарийб 16 миллиард долларни ташкил этди ва ЯИМнинг қарийб 40-45 фоизига яқинлашди. ...
13 ноябр 2017
Қозоғистоннинг Сайрам туманида яшовчи 34 ёшли Хайрулла Норметов «ўрис динига кириб кетгани учун» хотинининг қорнига пичоқ тиққанини иддао қилиб, ...
5 июн 2020
Оҳ ëз, қандай соз! Мана, ўлмаган қул сиз билан яна бир ëзнинг бошида гаплашиб турибмиз. Ëзни яхши кўраман. Шу ...
15 май 2017
Алпомиш фильмида рол ўйнаб танилган кино ва театр актрисаси Гавҳар Шарипова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевга мактуб йўллаб, ўтган йили ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...