Асосий мавзулар
25 сентябр 2018

Рауф Парфининг Ойбек музейидаги юбилейини «контора» тақиқладими?

Шундай қилиб… бугун мен Ойбек уй музейига, шоир ва ватанпарвар Рауф Парфининг 75 йиллигига бағишланган ижодий кечага бордим.

Франция элчихонаси таклиф қилган, ўзбек тилини ўрганган, ўзбекларга ўзбек шоирлари ҳақида ҳикоя қилмоқчи бўлган француз адибининг сўзларини эшитиш иштиёқида.

Ёпиқ эшик олдида узоқ турдим, ҳеч ким йўқ. Паришонхотирлик қилиб, кунни чалкаштирдим, деб ўйладим. Аниқлаш учун қўнғироқ қилдим. Менга тадбир бўлмади, бекор қилишди, деб айтишди.

«Нимага?» деб сўрайман. Рухсат беришмади. Ким? Нима учун? «Контора»дагилар. Қанақа контора? Жимлик. Гап тамом.
Нимаям дердик. Гап йўқ, кучимиз ҳам йўқ. Гарчи менинг уйим ёнида бугун навбатдаги гамбургер – дўнархона очилди.

Сершовқин мусиқа, пуфаклар, рақс, кабоб ҳиди бутун кўчани тутган.
Одамлар хурсанд, қорни тўқ. Бошқа нарса билан иши йўқ. Тирикчилик. Ажаб бўлибди. У ҳолда сира гапирмаса ҳам бўлади. Мен энди Рауф Парфи шеърларининг маъносини тушундим.

Эй сен, она халқим, лойларга ботдим,
Пилла ҳаловатнинг ғилофидан чиқ.
Тириклар ëндирманг эски маъвони,
Сувларга бостирманг,
тириклик битар.
Ҳавони қизғонманг, озод ҳавони,
Мендан рози бўлинг, тириклар,
Дўст-ëр, бир чимдим меҳрингиз
олиб кетарман.

Умида Ҳақназар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 апрел 2020
Раҳматли отам Мадаминбег Бегжонбег ўғлининг Иккинчи жаҳон урушида олган беш-олтита нишони бор эди. Улардан иккитаси – катта кумуш танга ...
16 апрел 2021
Мўрисидан тутун чиқар,  Қатламаси бутун чиқар. Етти келин югуриб чиқар, Рамазон, омин! Мана, азизлар, ўлмаган қул, яна ойлар султони ...
9 феврал 2024
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш, Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш… МС: Оғо шу ғорипни ғурбатдан чиқориб, бошқа бир ...
6 июн 2016
Ўқувчиларимизга маълуму машҳур Қуддус Аъзамовнинг навбатдаги бир кўрсатуви «Тинчлик учун курашмоқ керак» мавзусига бағишланди. Ана ток шоу, мана ток ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...