Асосий мавзулар
9 октябр 2018

Мирзиёев ташрифига Парижда Рустам Иноятов ниқобини кийиб чиқишди

Франция пойтахти Парижда 9 октябрда президент Мирзиёевнинг расмий ташрифига бағишланган норозилик акцияси иштирокчилари турли шиорлар билан бирга МХХ собиқ раиси Рустам Иноятов ниқобини кийиб чиқишди.

«Президент Мирзиёев бу шахсни ишдан кетказганида кўпчилик жудаям хурсанд бўлган, жумладан, халқаро ҳамжамият ҳам олқишлаган эди. Биз Иноятовнинг жиноятлари келгусида очилиб боради, деган ниятда эдик. Лекин охирги воқеалар бунинг жудаям аксини кўрсатяпти. Жудаям салбий воқеалар гувоҳи бўляпмиз», деди Швециядан тадбирга етиб келган ўзбек фаоли Дилобар Эркинзода ижтимоий тармоқда қилган жонли ёйинида.

2018 йилнинг январида президент Мирзиёев танқидидан сўнг Рустам Иноятов Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) раислигидан олинган эди.

27 август куни эса президент фармони билан МХХнинг собиқ раиси Иноятов ислоҳотларнинг бориши ва ҳуқуқ-тартибот фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича президент маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Рустам Иноятовдан ташқари, акция иштирокчилари Россия мафиясига алоқадор кўрилган Салим Абдувалиев, Алишер Усмоновнинг ҳам ниқобларини кийиб олишган.

Акция ташкилотчиси Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси раҳбари Надежда Отаевага кўра, намойишчилар Ўзбекистондаги сиёсий маҳкумларни озод қилиш, сўз эркинлиги ва демократик ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишмоқда.

Айни пайтда Парижнинг Елисей саройида сўнгги 22 йил давомида илк бор Ўзбекистон ва Франция президентларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.

eltuz.com

Тағин ўқинг
9 декабр 2020
Рассом Элсевар карикатураси. eltuz.com
24 апрел 2016
«Ҳуррият» газетаси бугун халқнинг коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг оғриқли нуқтасига эътибор қаратиб, иситиш тизими ва иссиқ сув билан ...
14 феврал 2019
12 февраль куни тармоқда Санкт-Петербургда қор кураётган ўзбеклар видеоси тарқалди. «Пул топиш жуда осон. Қорларнинг тагидан пул чиқади. Неча ...
25 сентябр 2019
«- Ака, мени бу ишда айбламанг. Сизга яна қайтариб айтаман, буйруқ юқоридан, очиғи, марказдаги МХХ идорасидан. Мен бир кичкина ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...