Cатира
3 май 2019

Кремлпараст сайт Ўзбекистонда рус тилига расмий мақом сўради

Ўзбекистонда Москва расмий нуқтаи назарини тарғиб қилувчи Вести.уз сайти  30 апрель куни 18 нафар маданият арбоби имзоси остидаги рус тили мақомини кўтариш ва расман «миллатлараро мулоқот» тили сифатида эътироф этиш ҳақидаги мурожаатни чоп қилди.

Уни имзолаганлар орасида таниқли Ўзбекистон халқ артистлари  Фарруҳ Зокиров, Бернора Қориева ва халқ рассоми Жавлон Умарбеков ҳам бор. 

Мурожаат муаллифлари рус тилига расмий тил мақоми берилиши ўта муҳим аҳамиятга эгалигини билдиришган.

«Рус тили мақоми масаласи – ечилиши лозим ўта долзарб муаммодирки, мамлакатимиз қонунига зарур ўзгаришларни киритиб, иложи борича тезроқ уни умумдавлат мақоми даражасига кўтариш лозим», дейилади мактубда.

Айни мурожаат ижтимоий медиадаги ўзбек сегментини қўзғотди. Аксарият ғазабланаётганлар рус тилининг шусиз ҳам расмий мақомга эгалигини билдиришмоқда.

«Аксинча, ўзбек тили давлат ҳимоясига муҳтож. Давлат тили тўғрисидаги қонун амалда умуман ишламайди. Ўзбекистонда ўзбек тили мақоми ҳақиқий давлат тили мақомига кўтарилмагунча, Ўзбекистон Россия соясидаги давлат бўлиб қолаверади. Бу стратегик жиҳатдан мамлакат суверенитети учун хавф. Тилни ҳимоя қилиш миллатчилик эмас. Тил – давлат рамзи, суверенитет рамзи. Уни албатта ҳимоя қилиш керак!», дея изоҳ қолдирда фейсбук юзерларидан бири. 

Ўзбекистон ҳали Совет Иттифоқи таркибида бўлган 1989 йилнинг 21 октябрида кўп минг кишилик норозилик намойишлари ортидан  ҳукумат “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилган ва ўзбек тилига давлат мақоми берилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 июл 2017
«Мана битта мисол, эрталаб мен Интернетни ўзим очиб ўқидим, буни менга ҳеч ким бермайди!» деди Мирзиёев депутатлар билан 12 ...
30 октябр 2019
31 октябрь куни Жиззах шаҳри апелляция суди 35 яшар Ўғилой Қулжонованинг ўз уйидан мажбурий чиқарилиши юзасидан шикоят аризасини кўриб ...
20 август 2024
Нархи 2 миллиард. Яхши эшик. Ўзлиги яшашлиги учун қурилган, сифатлиДавлатти пулини қайтариш учун сотяпти. Бўмаса сотмасди. Олувчилар Мадвазирликка мурожаат ...
12 май 2017
12 май куни Тошкентда атоқли ўзбек шоири Турсунбой Адашбоев юрак ҳуружидан вафот этди. Турсунбой Адашбоев 1939 йил 1 январида Ўш ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...