Кундалик
11 май 2019

Тинтув қилинган Маҳмуд Ражабнинг уйидан «Пайғамбарлар тарихи» китоби олиб кетилди

Хоразмлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражабнинг уйига 10 май куни соат кечқурун 18.30 да ўзларини BИБ ходимлари деб атаган 10 нафар шахс кириб келишган.

Бу ҳақда «Элтуз»га урганчлик маҳаллий журналист хабар берди. Шунингдек, унинг билдиришича, бу шахслар маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зокир Ваисов ва участка профилактика нозири Умрбойлар ҳамда Урганч шаҳридан олиб келинган «холислар» иштирокида Маҳмуд Ражабнинг уйида кечки соат 20.30 ларга қадар тинтув ўтказишган.

«Элтуз» суҳбатдошининг билдиришича, Маҳмуд Ражабга тинтув қилиш қарорини ўқиш ва танишиб чиқиш учун имкон берилмаган.

Тинтув жараёнида Маҳмуд Ражабнинг уйидан ноутбук, янги уяли телефон, бўш дисклар ҳамда Муҳаммад Солиҳнинг «Пайғамбарлар тарихи» китоби ва Ойдин Солиҳнинг табобат ҳусусидаги китоблари олиб кетилган.

Шунингдек, унинг уйидан фермерлар билан боғлиқ турли маълумотлар битилган 7 варақ қоғозни баённомада 7 та варақа топилди деб олиб кетишган.

Суҳбатдошга кўра, Маҳмуд Ражаб тинтув ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомага ўз ҳуқуқлари поймол этилганлиги ва тинтув қонун талабларига хилоф равишда ўтказилганлиги боис имзо чекишдан бош тортган.

Ҳозирги пайтда Маҳмуд Ражаб ўз уйида. Тинтув жараёни бошланиш жараёнида уйда унинг фақат ўзи бўлган. Турмуш ўртоғи ва болалари билан боғланишга ва уларга хабар беришга рухсат этишмаган.

У талаб қилаверганидан сўнггина иккита қўшнисини чақиришган. Шундан кейин томорқада юрган хотини хабар топиб келган.

“Элтуз” нашри 26 март куни Гуржистоннинг Тифлис шаҳридан қайтаётганида Тошкент аэропортида ушланган, Европа бирдамлик маркази семинарида қатнашган шоир Махмуд Ражабнинг ёнидан чиққан китоблар ва телефони мусодара қилингани ҳақида хабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 декабр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ суҳбатнинг 16-қисми миллатни, ўзликни таниш мавзуларига бағишланади. Шоир ўзининг 30 йиллик ...
30 январ 2017
Давлат рахбари иқтисодий муаммолар ҳақида бот-бот гапирмоқда. Ҳукуматдаги вазирларни, катта амалдорларни халқ дардини эшитмасликда айблаб сўкмоқда. Мамлакатга чет-эл сармояси ...
26 сентябр 2018
Бир гуруҳ ўзбек зиёлилари 25 сентябрь куни марҳум ўзбек шоири Рауф Парфининг 75 йиллик юбилейини ўтказиш учун Тошкентдаги «Шош» ...
26 апрел 2018
Оҳак зарраларидан кўзлари шикастланган, давлат тўнтаришида айбланиб қамалган 28 ёшли тошкентлик блогер ва ёш олим Акром Малик ҳамон қамоқхона ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...