сешанба,
26 ноябр 2024
10 сентябр 2019
Асакада беморнинг яқинлари шифокорни калтаклади
Шу йилнинг 6 сентябрь куни Асака туманидаги тез ёрдам бўлимига келтирилган беморнинг яқинларидан бири шифокорни калтаклади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, туман врачлари тез ёрдам бўлимига қарашли «Шарқ ҳақиқати» шохобчасига оғир тан жароҳати билан келтирилган беморга биринчи ёрдам кўрсатишган.
Кейин воқеа ҳақида туман ИИБга хабар беришган. Аснода касалнинг яқинлари билан жанжал келиб чиққан.
Вазирликка кўра, фуқаро С.Н. тез ёрдам фельдшери Б. Гадоевнинг бурнига боши билан зарба берган, шифокорнинг бурни синган, тирсаги, тиззаси ва жағи лат етган.
Шунингдек, вазирлик сайти шифокорни калтаклаш чоғи тез ёрдам машинасига ҳам зиён етганини билдирган.
Рассом Туз
Eltuz.com