Кўзқараш
21 март 2020

Биз сиздан даво топдик…

Кейинги 6 ой давомида биз уларни урдик, калтаклаб майиб қилдик. Бонусига порахўрсан, таъмагирсан, дедик. Машина глушители тешилганида устага шартта 200 доллар чиқариб берадиган крутой бой одаммиз. Аммо медсестра укол қилганига 5 минг сўм олса, четга чиқиб унинг онасидан сўкдик.

«Биз сиздан даво топдик, меҳрибон шифокорлар», деб қўшиқ куйладик. Аммо 8 йил ўқиган одамга тузукроқ маош тайин қила олмадик.

Ҳарф танимайдиган прокурор миллион долларлик қасрлар сотиб олиб яшаяпти. Докторлар эса оқ халатини ювиш учун кир машина сотиб олса, тараддудланиб чўнтак кавлайди.

Бугун улар ухламай бизнинг дардимизга даво изламоқда. Уч кундан бери уйига бормаган докторлар бор.

Азиз докторлар. Шифокор ва ҳамшираларим. Новвот ва шираларим. Братларим. Медбратларим. Сизга тасанно ва таъзим. Сиз бугун Луқмонсиз, Ҳакимсиз, Ибн Синосиз, Гиппократсиз, Доктор Айболитсиз.

Сизни беқадр қилганимиз учун улар номидан узр сўрайман.

Италиядаги тўртта ҳамшира пицца буюртирганида пиццачи пулини олмади.

Касса қоғозига «сизга раҳмат», деб ëзиб беришди.

Кулфатдан сабоқ чиқариб шифокор қадрига етган итолиëнлардир.

Кошки, бозорда мева сотаëтган ўзбек тужжор ҳам харажат қилаëтган доктордан бир сафар пул олмаса, деб орзу қиламан.

Аммо осмон узилиб тушса ҳам бундай бўлмайди. Нон берган одамнинг қўлини, йўл кўрсатган одамнинг оëғини синдириб ўрганиб қолганмиз.

Аммо на эса…

Мен сиздан даво топдим, меҳрибон шифокорлар. Сизга шараф, сизга шон – замонамиз Ибн Синолари.

(Фото: Ўзбекистонлик медикларнинг фейсбукдаги флешмобидан)

(c) Rassom Tuz

Тағин ўқинг
30 март 2019
Тошкент аэропорти божхонасида китоблари ва телефони олиб қўйилган ўзбекистонлик шоир, хоразмлик 56 ёшли Маҳмуд Ражаб 30 март куни унга ...
1 сентябр 2020
Ислом Каримовнинг қаршилигига қарамасдан, 1990 йил 20 июнь куни Ўзбекистон парламенти томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган эди. Лекин бу ...
8 март 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Бизнинг миллиятчи мафкурамиз комммунистик мафкурага енгилди. Сабаб объектив эди. 70-йиллар ўзбек жамиятида – бир-неча киши ...
14 сентябр 2017
Ўзбекистонда пахта терими бошланганига бир хафта бўлди, турли мақомдаги мулозимларнинг бу йил пахта теримига ўқитувчиларни жалб қилмаслик ҳақидаги ваъдалари ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...