Асосий мавзулар
17 октябр 2020

8 яшар қизни зўрламоқчи бўлган йигитга жиноят иши қўзғатилди

15 июль куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 8 ёшли қизни 29 ёшли М.З. эркак мактаб ҳожатхонасида зўрламоқчи бўлган. Бу ҳақда ўша куннинг ўзидаёқ туман ИИБга қизнинг онаси ариза билан мурожаат қилган.

“Элтуз” мухбири жабрланувчи томон ва расмийларнинг воқеа ҳақидаги фикрларини ўрганди. Айбланувчи билан боғланиш имкони бўлмади.

ИИБга ариза берган аёл ва унннг 8 яшар қизи

ИИБга яқин манбанинг айтишича, воқеа жорий йилнинг 15 июль куни соат тахминан 13:00 лар атрофида бўлган. Аризачи О.Д. 8 яшар қизи С.Э.ни дўконга юборади. Қиз келавермагач, 20 дақиқача вақт ўтгач, ўзи кўчага чиқади. Дўкон томон юради, у ерда бўлмаган қизини излашга тушади. 

Шунда қиз маҳаллага яқин 35-умумтаълим мактаби томонидан чиқиб келади. Қиз дўконга бормагани, уни йўлда бир нотаниш эркак велосипедга миндириб, мактабга олиб боргани, мактаб ҳожатхонасига аввалига ўзи кириб, кейин қизни ҳам чақирганини айтади. У ерда йигит қизни ўпган ва ечинтирган. Зўрлашга уринган.

ИИБга яқин мулозимнинг хабар беришича, воқеа ўша куннинг ўзидаёқ назорат остига олинган. Терговга қадар тезкор қидирув тадбирларида гумондор топилган. 

У Сайхунобод туманидаги Гулбулоқ маҳалласидаги Ойбек кўчасида истиқомат қилувчи, муқаддам судланган 29 яшар М.З. экани маълум бўлган.

Орада қизнинг онасининг айбдорга ҳеч қандай жазо кўрилмагани ва ишлар тўхтаган, деган мазмундаги видеочиқиши ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бунга туман ИИБ расмий муносабат билдирди. 

Аммо жабрланувчи томоннинг маълумотига кўра, йигит ҳали ҳам жазога тортилмаган (Худди шундай мазмунда таҳририятимизга Андижон вилояти Асака туманида истиқомат қилувчи фуқаро ҳам мурожаат қилган эди. У вояга етмаган қизлардан жинсий ҳирсини қондирувчи, ўзининг 7 яшар қизини зўрламоқчи бўлган фуқаронинг жазога тортилмаётганидан норози эди).

Сайхунобод ИИБнинг расмий хабарида мазкур ҳолатда фуқаро М.З.нинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли 2020 йил 14 августда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилган.


Ҳозирги кунда ҳолат бўйича Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мулозим ҳали иш якунланмагани маълум қилди.

Тағин ўқинг
27 январ 2018
“Имом ал-Бухорий” ва “Буюк Амир Темур” каби фильмларни суратга олган таниқли киночи Бақо Содиқов президент фармони билан Ўзбекистон ватандоши ...
14 апрел 2018
Россия Давлат думаси 13 апрель куни АҚШнинг навбатдаги санкцияларига жавоб лойиҳасини тайёрлади. Interfax хабарига кўра, қонун лойиҳасида АҚШ ширкатларини ...
4 сентябр 2017
Бу мақолани Арипов Бош вазир қилиб тайинланган 2016 йилнинг 12 декабрида ëзгандим аммо янги одамга шанс берайлик, эски гапларни ...
21 май 2016
19 май куни 21 яшар Душанба турғуни Даврон Қурбонов шаҳарнинг 103-нчи митти мавзесида тақиқланган “Исломий Давлат”нинг қора байроғини осганликда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...