Асосий мавзулар
24 ноябр 2020

Нью-Йоркдан назар: Халқни электр ва газ билан таъминлаш ечиб бўлмас муаммоми?

Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов «Элтуз» орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосида Ўзбекистонда қиш мавсуми, электр ва газ танқислиги ҳақида гапиради. Буни у ҳукуматнинг эътиборсизлиги оқибати, дея атайди.

«Нима учун аҳолиси зич, шаҳарлари бир-бирига яқин, инфратузилмаси яхши ривожланган давлат қашшоқлик даражасигача олиб келинди? Нима кераги бор эди президент иқтидорга келиши билан ўзига учта қароргоҳ қуришининг? Бор эди-ку қароргоҳ – уни музей қилиш шартмиди? Ёки анови «сити-мити»лар? Дунёда энг қиммат самолёт! Керакмиди», дея саволлар қўяди Исмоил Оспанов.

Оспанов ўз чиқишида ҳукуматнинг табиий газ конларини ўзлаштиришдаги сиёсатини ҳам танқид қилди. Табиий газ экспортини камайтириш, аҳолига етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш кераклигини айтди.

Унинг фикрича, Россия билан АЭС қуриш шартномаси ҳам иқтисодий зарарли ғоя.

Бунинг ўрнига мамлакатни электр энергияси билан таъминлаш учун шамол ва қуёш энергияси билан ишлайдиган замонавий электростанциялар қурилиши керак.

Бундан илгари “Элтуз” каналида чоп этилган бир қанча видеочиқишларида собиқ ҳоким Исмоил Оспанов президентнинг кадрлар сиёсати, деҳқонлар ҳуқуқларининг камситилиши, кластер тизимидаги коррупция ҳолатларини танқид остига олган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 март 2022
Украинада Россия бошлаган уруш 27 кундан буён давом этаркан, Шавкат Мирзиёев 21 март куни тағин Владимир Путин билан телефонда ...
5 июл 2016
Сўнгги вақтларда президентнинг ҳар бир чиқишига лаббай деб «отклик» ёзиш маҳорати борасида бошқаларга дарс бераётган «Адолат» газетаси бош муҳаррири ...
3 июн 2022
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди хотинини калтаклаган режиссёр Санжар Маткаримовни икки йилу бир ой озодликдан чеклаш ҳакида ҳукм ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...