Асосий мавзулар
10 ноябр 2023

«Ўртоқ Мирзиëев, машшоқларни қашшоқлар рўйхатидан чиқаринг!» – РТдан ваъз

РТ: Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.

МС: Ëши улли, ëши киччи, мўччи ойбикалар ничиксизлар. Хўжик биррилар…

РТ: Матчонбой, одамлар иккига бўлинади. Элтузни  кўриб обуна бўлиб лайк қўядиганлар ва Элтузни билдирмай кўриб ўтирадиганларга.

МС: Оғо, шу одамларам иккия бўлинади. Қўшиқ айтадўнлар ва қўшиқ айтмийдўнлара.

РТ: Қўшиқчиларни бирлаштирадиган нарса уларнинг очкўзлиги, бетамиз ва мақтанчоқлиги.

Отарчи ва машшоқлар учун имтиёз!

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ашлачиларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинибди.

МС: Аҳолимизни ўта қийналиб гетган ва шароити оғир қатлами ади ўзи шула.  Ўйсиз, элсиз кўпирни тийинда ëтғон бомж ва битчла…

РТ: Ашлачи Каниза «Квартираларимдан биридаман. Манави Тошкент ситидаги квартирамни ремонти мени қониқтирмади» деб видео қўйди.

Асал Шодиева крутой тачка олгани ва Байби Мохий мошинасини янгилаганини ëзиб чиқди.

Қизиқчи Даврон Кобулов қурган уй баландлиги боис қўшниларнинг уйига қуëш нури тушмай қолди.

Юлдуз Усмонова 150 минг долларга машина олди. Равшан Комиловнинг уйи стадиондан ҳам катта.

Муниса великни сотиб гелик олди. «Яқинда битта калишни 3 минг долларга олдим» деди Мунис.

«Дилпуза Исмоилованинг қиммат мошиналари сони ўнтадан ошди.

Шахло Зоирова айфон 15 олди. Лили Хуррамовнинг 1700 долларлик телефонини ўғри урувди аламидан Парижга кетворди.

Озода Нурсаидова тўртта тапочкани 11 минг долларга сотиб олди.

Луиза Думбадзе Истанбулдан эшик сотволди.

Гулинур бир ойда 60 минг доллар пул топишини айтди…

Бу хабарлар маданият вазирлигининг бир миллиард бюджет пулига ясаттирган сайтидан олинди.

Ош бўлсин. Келиштирган қанд есин. Олган рози берган рози. Ўзбекниинг топкани тўю тумалоққа буюриб, ўзини қашшоқ, машшоқни эса бой қиб ташайверсин. Омин Облоху, Акбар.

 Лекин Озодбек деган мадвазир ўз зами таъбирича, «Мирзиëевнинг олдига кириб чиқиб» артсларни темир даптардаги қашшоқлар спискасига қўштириб «имтиëзли эшик оладиғон» қилиб «кредтит тўктиргани» тушунарсиз.

Жаноб Мирзиëев, хурматли президент. Рассом Тузни ўқийсиз биламан. Раҳмат. Сиздан илтимос шу машшоқларни қашшоқлар даптаридан ўчиртиринг.

Одамларга ëқмаяпти буларнинг мақтанчоқлиги, ебтўймас очопотлиги. Кейин шу озоттиям озод қиворинг ишидан. Бечара тўй тумалоққа бориб, битини тўксин.

Маданиятни расвосини чиқарди. Айнан шу Озод қилаëтган ишлардан безган одамлар исëн қилиб давлат тузумини онтариб ташамасин.

Сизнинг устозингиз, Каримов айтгандай «Одамлар ҳамма нарсага чидайди, лекин тўнғиздан тўқ артсларнинг безбетлигига чидамайди».

МС: Инди тушундим нучин Каримов би отарчилани запрет диян бўчкада соқлоғонини. Билани бўчкадан чиқариш жамията зарар гатираракан. Каримовни зомонам бир эртакдийн ади.

Эртаклар овсарликкка етаклар

Эртак «агаротига тош» отишда давом этсам. (Заҳар солмоқ эмиш чаëннинг иши) Ўзбек эртаклари ишламай еб ëтиш яъни паразитликни тараннум қилади. Масалан бир битига ботган вилоятлик кал дангаса пошшонинг қизига уйланволиб жит қилади. Ëки битта банкрот фермер чол «олтин қайнайдиган хумча», тинимсиз текин овқат берадурғон «очил дастурхон» ва буларни охрана қиберадиган телохранитель «Ур тўқмоқ»қа эга бўлади. Нима учун? Битта чўлоқ лайлакни ошни тагига босмасдан қўйворгани учун.  Зумрад деган қиз эса ўрмонни кришоват қиган холага подход қилиб, падхалим бўгани учун бир сандиқ олтин олади. Тўғри гапни айтган Қимматни эса дракон еб ташайди. Зумрадни поведенияси деб чол секси хотинидан жудо бўлади.

МС: Эртаклар яхшилиқо етаклар – аркакла эса дуч галган қийзни дўшакка етаклар.

Самарқандда ўқувчи қиз секс зўравонлик қурбони бўлди. ИИВ эса жим!!!

17 ёшли қиз 2022 йил апрель ойидан 5-мактаб ўқитувчисидан қўшимча равишда математика бўйича сабоқ ола бошлаган. 36 ёшли ўқитувчи 2023 йил 5 май куни ўқувчисини алдов ва куч ишлатиш йўли билан уйига олиб келган ва қаршилигига қарамай уни ечинтириб, жинсий эҳтиёжларини қондирган.

Кейин қизни видеога олиб, бўлиб ўтган ҳодиса ҳақида ҳеч кимга оғиз очмаслиги кераклиги, акс ҳолда шахсий сурат ва видеоларини тарқатишини айтиб қўрқитган.

Орадан маълум вақт ўтиб, қиз ҳодиса ҳақида онасига айтиб берган. Қизнинг Россияда меҳнат муҳожири сифатида ишлаётган отаси дарҳол қайтиб келган ва 18 август куни оила прокуратурага ариза берган.

10 октябрь куни қизнинг отаси воқеа юзасидан тергов қандай кетаётганини билиш учун ички ишлар бўлимига мурожаат қилганидан кейингина унга жиноий иш қўзғатиш рад этилгани ҳақида ёзма жавоб берилган.

Гарчи рад этиш ҳақида қарор 27 сентябрь куни имзоланган бўлса-да, терговчи бу ҳақда жабрланувчини хабардор қилишни зарур деб ҳисобламаган. Унга экспертиза хулосаси ҳам тақдим этилмаган.

Бундан ташқари, ўқитувчи қизнинг фотосуратларини ижтимоий тармоқ орқали тарқатиб юборган.

Айни пайтда, жинсий зўравонлик содир этган шахс психологик-неврологик диспансерга ётиб олиб, ноқонуний ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Самарқанд вилояти прокуратурасидан ушбу ҳолатни батафсил ўрганишни талаб қиламиз.

Нега қизнинг отаси иш материаллари билан бунчалик кеч таништирилди ва унга ўзи имзолаган баённомаларнинг нусхалари берилмади?

Қиз мактабга боришдан қўрқади, лекин унга ҳалигача ҳимоя ордери берилмади.

Тошкентдаги 158-мактаб ўқувчиларини ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлагани ортидан 2 йилга қамалган психолог Азад Гасанов муддатидан олдин озодликка чиққан ва яна ўқитувчилик фаолиятига қайтган.

Қонун ортга қараб юрмайди

МС: Оғо навчун хоразмдайи адлиячи етимсикарлара оз срок бардила?

Қонун ортга қараб юрмайди.

Масалан, сиз одам сўйиб еган пайтингизда одам овлаш оддий овчилик, одам ети ейиш оддий гастрономия бўлса сизни ҳеч ким қамамайди.

Чунки қонунда йўқ.

Мабодо жамият ўзгариб одамхўрликни жиноят деб қонунга киритса, ўтмишдаги  одамхўрларни жазолай олмайсиз. Чунки ўша пайтда улар қонунан тақиқланмаган ишни қилишган.

Хоразмлик етимсикар мулозимлар 16 ëшдан ëш етимчалар билан  секс қилган пайтдаги ўзбек қонуни педофилларни азизу мукаррам қилишга қаратилган эди. (Адлиячилар эйжоди!!!!)

Шундан келиб чиқиб бу икки етимсикар мулозимга бор йўғи 3 йил беришди.

Қонун қаттиқлашганидан кейин лўли қиздан бўса олган амакига 10 йил берилди.

Чунки қонун ўзгартирилди. Тушунтира олдимми.

Сизга қолса, мамлакатда жазо тизими ўрнига самосуд, линч тизими жорий бўлса.

Бозорда ўғри қўлга тушса, ҳамма бир бўлиб, ушаб уриб ўлдириб ташаши керак.

Педофилларни пахтакор ëки бунëдкор стадионига обориб, скотчлаб ëтқизиб қўйиб, устидан асфальт теккислайдиган тракторни ўтказиб қийнаб ўлдириш керак.

Оммага энг ëқадигани, рецидивист мужиклар бу мулозмилар билан секс қилиб ҳамманинг кўзи олдида хотинга айлантирсин.

Адлия суд тизимини тарқатиб ташаш керак. Мадвазрирликнинг томоша дирекцияси бу жазоларни уюштириб турса бўлди.

Шундай жамият керакми бизга, десам ҳамма «ҳааа» дейди.

МС: Ўлгий било илойим. Ўзи ким кўп ўлади аркаклами ë хотинло?

Ўзбекистонда эркаклар хотинларга нисбатан кўпроқ ўлмоқда

Бир одамнинг ўлими фожеа. Минг одам ўлса бу статистика.

2023 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда қарийиб 130 минг одам ўлди.

Ўлганларнинг  71 минг 400 нафари эркак, 58 минг уч юз нафари хотин кишидир.

Одамлар асосан август ойида «нарëққа» кетиб қоляпти. Ўлим сабаблари авария, пичоқвозлик¸ ўзини осиш ва давления.

Сахар, овқатдан заҳарланиш, ичбурғи, қичитма ва шамоллашдан ўлишмоқда.

Россияда урушга обкетилиб ўлганлар ҳам талай.

Шахарда кўпроқ одам ўлибди қишлоққа қараганда.

Ўлганларнинг 15 фоизига яқини тоғни урсам талқон қиламан деб куч қудратга тўлиб турган  ëшлар.

Ҳамма ўлади, аммо сизга кечидан буюрсин. Душманингизнинг ўлигини кўриб, кейин ўлинг.

МС: Ўлган аркаклани хотинлари арсиз қоладиқу вунда. Вулани дири аркакла иккинчи хотин атиб қўйсинми.

Қайтиш

Хамзанинг «Бой ила хизматчи» драмасида  бой отага нечанчидир хотин бўлган аëлнинг  эмизикли боласини кундоши қайноқ сувга чўкдириб ўлдиради. Ойбекнинг Қутлуғ қон романида бой отага учинчи хотин бўлган Гулнорга бой отанинг катта хотинидан бўлган қизи Нури заҳар ичиради. Ўткан асрларда бизга эртак каби туюлган бу саҳналар – диний фанатизим ўлкамизга томирларини кенг ëйа бошлагани шарофати билан қайта кириб келди.

«Иккинчи рўзғорга қория хотин қидирвомман. Боқиб кийинтириш мани зиммамда» деган эълонлар  интернетни тўлдирган. Мамлакат дев қадамлар билан  ортга Қодирий таъбири билан айтсак энг кирли, энг чиркин ўткан кунларга қайтмоқда. Шу кетишда булар тешик тош ғорида  ходани ëғочга ишқаб ўтиради гугурт нималигини билмай.

МС: Шунда нишатали. Кадия бораварамизми ë, ўйдайи султонпошшони қоши қопоқино қороп ўтраварамизми?

РТ: Хотини бўла туриб, бошқалар (ҳамкасби, қўшниси, клиенти) клиенти билан секс қиладурғон эркакларга айтадирғон гапим шу! Худодан қўрқмасангиз ҳам, хотинингиз нафратидан қўрқинг.

Зангиотадаги хотинлар қамағи эрини ўлдирган хотинлар билан тўла. Биттаси ширин уйқуда ëтган эрини болта билан чопиб ташаган. Биттаси капкирни газда қиздириб уйқудаги эрининг юзига босиб куйдирган. Эрини новот пиширадиган саноат қозонида қайнатиб, кўмиб ташаган эди бир хоразмлик хотин.

Хотинингиз сизнинг бутун жиноятларингизни билади. Видео, фото ва скринлар олиниб аллақачон яшириб қўйилган.

Сизнинг ҳиëнатингиз ифшо бўлиши билан, хотинингиз қалбидаги оташин муҳаббат бир секундда даҳшатли нафратга айланади.

Бу нафрат атом бомбасидан кучли, везувий вулқонидан кўра дахшатли, мингта кобранинг заҳаридан кўра заққум.

Сиз нима қилсангиз ҳам онангиз учун бола бўлиб қоласиз. Она кечиради. Аммо хотин кечирмайди. Итингизни қийнаб оëғидан тутга икки соат осиб қўйиб, кейин ечиб олиб суяк берсангиз қўлингизни ялайди. Кек сақламайди. Содиқлигича қолади. Лекин хотин зоти ҳеч қачон кечирмайди. Ўлганининг кунидан «кечирдим» дейиши мумкин.

Бир ўзбек хотин эридан аламини олиш учун овқатига сийдигини қўшиб берганини онаси билан гаплашгани аудиоси интернетда айланади.

Хуллас, ëбр ҳанги бўлишдан олдин ўйланг! Сиз биттасиз, ресурсларингиз чекланган. Хотин эса бир эмас, балки ўнлаб тиш тирноғигача қуролланган армияларнинг генералисимуси. Унинг ошкора қуролларидан кўра, яширин ва ўта ҳалокатли қуроллари кўп. Хотиннинг истихборот тизими ўнта эсенбедан кўра теранроқ ишлайди.

Сизга керакми олдиндан мағлуб бўлишингизни била туриб урушга кириш.

Ошиқ Эркин айтганидай «Муҳаббатда вафоли бўл!!! Вафосизни кечирмаслар»

Мендан ойтиш.

МС: Шўртда тормозо босинг оғо. Ални очиб уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
25 феврал 2017
Ижтимоий тармоқда ўзбек тўйидаги куёвнинг келиндан бўса олиш анъанаси юзерлар нафратига дуч келди. 22 феврал куни Фейсбук тармоғига қўйилган ...
17 май 2024
РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман. МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ...
25 май 2020
Гулнора Каримованинг қизи ва ўғли ўзбек тадбиркорларини «амнезия» (унутиш касаллиги)га чалинганликда айблашди. Сўнгги икки ҳафтада турли йилларда Гулнора Каримова ...
17 июл 2018
64 ёшли собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон 16 июль куни АҚШнинг Сиэтл шаҳрида оиласи, фарзандлари ва набиралари билан учрашди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...