жума,
22 ноябр 2024
19 сентябр 2015
Андижон вилоятида иккита бола ўғирланган
Бугун ижтимоий тармоқ орқали билдирилишича, кеча тушлик пайтида Андижон вилоятининг Мархамат туманидаги 31-мактабдан икки нафар биринчи синф ўқувчилари ўғирланган. Бири қиз бола, иккинчиси ўғил бола бўлган. Eltuz манбасига кўра, Болалар айнан мактаб олдидан оғизлари беркитилиб, «Nexia» автомашинасига ўтқазилиб ўғирлаб олиб кетилган.
Буни Марҳамат тумани ИИБ ходими, майор Қудратилла Насриддинов тасдиқлаганлигини ишончли манба хабар қилади. Зудлик билан мактабнинг пахта далаларида пахта териб юрган ўкитувчилари чақиртириб олиниб, мактабда йиғилиш ўтказилган.
Хозирча, Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати бу хакда ошкор килишни истамаяпти. Йўқолган болаларнинг исми-шарифи ва ота-оналари ҳақидаги маълумотлар сир тутиляпти.
www.eltuz.com